Ўзимизни олимлар синфига мансубмиз, деб ўйламаслигимиз керак. Азиз биродарларим, олим бўлиш оддий иш эмас. У жуда улуғ амалдир. Ҳақиқий олимлар - Умар ибн Абдулазиз, Ҳасан Басрий, Шоҳ Абдулазиз Деҳлавий, Шоҳ Вали Аллоҳ, мавлоно Илёс, мавлоно Ҳусайн Аҳмад Маданий, ҳазрати Таҳонавий, мавлоно Абулҳасан Али Надавий (ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) раҳимаҳуллоҳлардир. Мана шу инсонлар "олим", "фақиҳ" деган унвонга лойиқдирлар ва улар пайғамбарларнинг ворисларидир. Ўзимизни олим деб ўйламайлик! Балки камчиликларимизга қарамай, Аллоҳнинг бизга кўрсатган фазлидир бу.
У инсонлар қалбига бизни "олим" дейиш фикрини солиб қўйган. Аллоҳ таоло бу лутф ва неъматни берган экан, биз ўзимиздан уялайлик, қўлдан келганча олимда топиладиган фазилатларни ўзимизда жамлайлик. Шунда бизга ҳам фуқаҳо, уламо ва пайғамбарлар ворислари бўлиш насиб этади. (Эшак ва жоҳил, бузўғунчи югуртакларни олим санаш ҳақикий кўрлик ва катта фожеадир - Абу Муслим)
Шайх Муҳаммад Салимнинг
"Раббоний олим ким?" китобидан