Муқаллиднинг имони дурустдир
Далилларга таянмасдан, тақлид билан имон келтирган кишининг имони дурустдир. Мўътазилалар шубҳани даф этиш мумкин бўладиган даражада ҳар масалани ақл далолати билан билмагунича киши мўмин бўлолмайди, дейишади.
Саъид шақий бўлиши мумкин
Саъид (мўмин) шақий (кофир) бўлиши, шақий (кофир) имон келтириши мумкин. Аллоҳ таолодан барчамизни охиримизни хайрли қилишини, имон билан ўтишимизни сўраймиз. Уламолар қуйидагиларни бадбахтлик аломати дейишган: кўп ейиш Аллоҳ таоло бандаларига тоқатлари етмаганни буюрмайди ва ичиш; кўп ухлаш; кўп гапириш; доимо ва кўп гуноҳ қилиш; қалб қаттиқлиги; ўлимни унутиш; охиратда бўладиган савол-жавобни унутиш.
Қибла аҳлини кофир демаймиз
Қибла аҳлини қилган гуноҳи учун, уни ҳалол ҳисобламаса, кофир демаймиз. Қибла аҳлидан мурод Пайғамбаримиз (с.а.в.) етказган барча нарсага ишонган, тасдиқлаган кишидир.
Шайтон мўминнинг имонини ололмайди
Шайтон мўмин бандадан имонни мажбурлаб ва зўрлик билан олиб қўяди, демаймиз. Балки: банда ўз хоҳиши билан имонидан кечади (диндан чиқади). Банда имонидан кечганда шайтон ундан имонини олади, деймиз.
Аллоҳ таолонинг Самъ ва Басар сифатлари
Самъ (эшитиш) ва басар (кўриш) сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидандир. Аллоҳ таоло ҳарфларни, товушларни, сўзларни эшитади. Эшитиш Унинг азалий, абадий сифатларидандир.
Аллоҳ таолонинг ирода сифати
Ирода, машиат Аллоҳ таолонинг азалий, абадий сифатларидандир. Ирода ва машиат ўртасида фарқ йўқ. Аллоҳ таолонинг ирода сифати нарсани бирор вақтда бўлиши ё бўлмаслигини тайин қилувчи сифатдир.
Аллоҳ таоло мутакаллимдир
Аллоҳ таолонинг каломини Мусо алайҳиссалом эшитганлар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ Мусога хитоб қилди” (Нисо сураси, 164-оят). Аллоҳ таоло ҳамиша, Мусо алайҳиссаломга хитоб қилмасидан мутакаллим (сўзлагувчи)дир. Аллоҳ таоло ҳамиша, махлуқотларни яратмасидан, Холиқ (яратувчи)дир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга хитоб қилганида унга Ўзининг доимий сифати бўлган Каломи билан хитоб қилган.
Аллоҳ таолонинг “Йад” сифати ҳақида
Аллоҳ таолонинг муташобиҳ сифатларидан қай бирини уламолар араб тилидан бошқа тилда зикр қилишган бўлсалар, фақат уларни араб тилидан бошқа тилда айтиш (таржима қилиш) мумкин. Лекин Аллоҳ таолонинг “йад” сифатини арабчадан бошқа тилда айтиш (таржима қилиш) мумкин эмас. Ташбиҳсиз (ўхшашсиз) ва кайфиятсиз (қандайлиги билинмайдиган) сўзларини қўшиб, яъни “Аллоҳ таолонинг бирор нарсага ўхшамайдиган, қандайлиги билинмайдиган юзи учун”, дейиш мумкин.
Ал-Фиқҳул-Акбар матни
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
Аллоҳ таолонинг зотий ва феълий сифатлари
Аллоҳ таоло Ўз исм, зотий ва феълий сифатлари билан доимо (азалда) бўлган ва (абадий) бўлади. Ҳаёт, илм, қудрат, калом самъ, басир, ирода Аллоҳ таолонинг зотий сифатлардир.