close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзига ажабланиш кибр қилиш

Ҳадисда зикр қилинган ҳалок қилувчилардан яна бири, ўздан ажабланиш - кибрланишдир. Чунки ўздан ажабланган киши ўз айбларини гарчи катта бўлса ҳам кўрмайди. Балки у ўзининг яхши хулқи, гўзалликларига катталаштирувчи ускуна орқали қарайди ва ўз томонидан у яхшиликларини катталаштиради.

Ҳадисда зикр қилинган ҳалок қилувчилардан яна бири, ўздан ажабланиш - кибрланишдир. Чунки ўздан ажабланган киши ўз айбларини гарчи катта бўлса ҳам кўрмайди. Балки у ўзининг яхши хулқи, гўзалликларига катталаштирувчи ускуна орқали қарайди ва ўз томонидан у яхшиликларини катталаштиради.
Қуръони Карим ўздан кибрланиш мусулмонларни Ҳунайн ғазотида қандай мағлубиятга олиб борганини зикр қилади. Ўшанда улар ўзларига келиб, Парвардигорларига қайтган эдилар:
“Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб қола олмади) ва сизларга кенг Ер торлик қилиб қолди, сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз! Кейин Аллоҳ Пайғамбарига ва мўминларга Ўз томонидан хотиржамлик нозил қилди, ҳамда сизлар кўрмаган бир лашкарни (яъни, фаришталарни) туширди ва кофир бўлган кимсаларни азобга дучор қилди. Кофирларнинг жазоси шудир”. (Тавба сураси, 25-26-оятлар)
Изоҳ: Бу оятларда Қуръон жангда ғалаба-га эришишнинг сабаби лашкар саноғининг кўплиги эмас, балки Аллоҳнинг мадади эканлигини таъкидлайди. Ўша Ҳунайн жангида (ҳижрий саккизинчи йил) мусулмонларнинг лашкари ўн икки минг бўлиб, кофирлар фақат тўрт минг киши эдилар. Шунинг учун айрим мусулмонлар: «Шу бир ҳовуч одамдан енгиламизми?», деб ғурурландилар ва ғалаба Аллоҳ томонидан бўлишини унутиб қўйдилар. Натижада кофирлар улардан устун келиб, улар чекина бошладилар. Фақат Пайғамбар алайҳис-салом Аллоҳ таолога илтижо қилиб дуо қилганларидан кейин мўминларнинг дилларига бир хотиржамлик иниб, жангга қайтдилар ва Аллоҳнинг мадади билан кофирлардан ғолиб келдилар.
Алий каррамаллоҳу важҳаҳу айтади: Сени хафа қиладиган ёмонлик Аллоҳнинг ҳузурида сени ўзингга яхши кўрсатадиган яхшиликдан кўра яхшироқдир. Ибн Ато бу сўзни гўзал таъбир қилган: Кўпинча Аллоҳ таоло сенга тоат эшигини очиб, қабул эшигини ёпади. Кўпинча тақдирингга маъсиятни ёзади ва бу висолга сабаб бўлади. Хорлик, синишни мерос қолдирган маъсият ажабланиш ва кибрни мерос қолдирган тоатдан яхширокдир.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase