close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Илм ғор аҳлининг мўъжизасини қандай изоҳлайди?

Тасаввур қилинг, инсон қандайдир ёпиқ маконга, қафас ёки қамоқхонага тушиб колган. Кўнгил дарҳол ғашланади, ноқулай бўлади. Ва ҳатто бир муддат қоронғи хонада қолиш кўп одамларда қўрқув, даҳшат ва клаустрофобия ҳис қилинишига сабаб бўлади.

Одам гўёки ҳаракатсиз ҳолатга тушиб қолиб, югуришни истайдиган, лекин ҳаттоки бармоғини ҳам ҳаракатлантира олмайдиган тушдаги иложсизлик нохуш туйғуси кўпчиликка маълум. Зеро, қамоқхонада ҳам одам бирламчи зарурат предметлари ва қулайликларга эга бўлади, ухлаётган одам эса ҳаракатсиз қолиб, кичик ўлимни бошидан кечиради.
Муқаддас Китобда одамларга ва атроф-муҳитга зарар етказишдан ҳимояланган, Раббий тинч уйқу билан сийлаган йигитлар ҳақида ҳикоя қилувчи ажойиб ҳикоя бор. Кўп йиллар давомида бу йигитлар ва уларнинг ити ғорда ухлаган, Яратувчи уларнинг танасини ўзгаришсиз қолдирган ва улар кўп йиллар ўтиб уйғонгач, уйқуга кетган вақтда қандай бўлса, шу ҳолда уйғонган.
Бу одамлар жисмоний ёки ақлий зарар кўрмаган, уларга вақт ва иқлим шафқат қилган. Аллоҳ томонидан яратилган бу фавқулодда мўъжиза Қуръонда, "Каҳф" сурасида чиройли тасвирланган. Бу суранинг энг аввалида ғордан келган одамлар ("асҳоб ул-қаҳф") қиссаси берилган.
Ушбу мақолада биз ушбу феноменал ҳикояни илм-фан нуқтаи назаридан кўриб чиқиш имконига эгамиз. Аллоҳ Таоло уларни иссиқ ва совуқдан, ташналик ва очликдан ҳимоя қилган, баданлари соғлом сақланган, узоқ йиллар ғорда қолиш уларга ҳеч қандай зарар етказмаган. Қандай қилиб бу мумкин бўлди? Жавоб, шубҳасиз, фақат Яратувчига маълум.

Туш биологияси

Уйқу ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб, тадқиқотлар унинг ниҳоятда мураккаб жараён эканлигини кўрсатади. Юқори даражада ташкил этилган бир қатор тадбирлар аста-секин мияни уйқуга солади. Уйқу бедорлик (уйқусизлик) ҳолатидан секин уйқуга қараб ҳаракат қилиши билан, мияда нейронлар кўпчилигининг фаоллашув тезлиги аста-секин пасайиши кузатилади. Мақола бошида айтиб ўтилганидек, ёпиқ макон ҳақида фикрнинг ўзи, бу ҳолда, одамларнинг ғорда бўлиши ташвиш ҳиссини туғдиради.
Аслида эса Худонинг марҳамати билан ғор мўмин йигитлар учун тинч паноҳ маконига айланди: «(Йигитлар!) Модомики сизлар улардан (мушриклардан) ва Аллоҳдан ўзга - улар сиғинаётган нарсалардан четланган-юз ўгирган экансизлар, энди (ёлғиз Парвардигорингиз - Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиш учун) ғорга паноҳ топиб борингиз. Парвардигорингиз сизларга ўз раҳмат-марҳаматини кенг-сероб қилур ва сизларнинг ишларингизни ўнглар».». Қаҳф» сураси 16-оятининг мазмуни шундай, Алоуддин Мансур.

Ғор аҳлиининг биологик ажойиботлари

Аллоҳ таоло уларни чуқур уйқуга қўйиб, уларга ғамхўрлик қилди. Шу сурада, 11-оятда Аллоҳ таоло "Уларнинг қулоқларини урди (ёпди)", дейилади. Бироқ, уйқу пайтида, бизнинг қулоқ орқали идрок қилишимиз фаолиятини тўхтатмайди (биз, масалан, будильник овозидан уйғонамиз), қулоқлари ички қисмидан ўтадиган 8-бош суяк асаби икки бўлимдан иборат: биттаси эшитиш учун ва бошкаси мувозанат учун (бошнинг ҳолати ва ҳаракати).
Лекин ғорда ухлаб ётган одамлар билан боғлиқ ҳолатда бу функциялар тўхтади. Биз ухлаётганимизда ёки ҳатто ётганимизда, биз доимо ўз ҳолатимизни ўзгартирамиз. Ҳатто коматоз беморларда ҳаракатсиз ётавериб қотиб қоладиган жойлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун кроватларнинг махсус вазифалари бор. Бизнинг миямиз, Худо томонидан берилган энг ақлли механизм, бизни шундай ҳимоя қилиб туради.

Қуръон

Ғор аҳли билан боғлиқ ҳолатда Яратувчи мунтазам равишда уларнинг ҳолатини ўзгартириб, улар ҳақида ғамхўрлик қилади, бу ҳақида Қаҳф сурасининг 18-отида аниқ айтилган: «Уйқуда эканлар, (кўзлари очиқ бўлгани учун) сен уларни уйғоқ деб ўйларсан. Биз уларни (баданларидан ерга тегиб турган томони чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турурмиз. Уларнинг итлари эса олди оёқларини остонга ёзиб ётур. Агар уларнинг устидан чиқиб қолсанг (ва кўзлари очиқ ҳолда, у ён, бу ёнга ағдарилиб ётганларини кўрсанг), уларнинг (аҳволидан) даҳшатга тушиб, юз ўгириб қочган бўлур эдинг» (Алоуддин Мансур).
"Уйғоқ" сўзи бизнинг эътиборимизни уларнинг ажойиб жисмоний ҳолатига, жумладан, кўриш қобилиятини сақлаб қолишга қаратиш мақсадида тилга олинади - олимлар ғор одамлари тез-тез кўз пирпиратарди деб тахмин қиладилар.
Аллоҳ таоло уларнинг кўзларини пирпиратиш йўли билан сўқирликдан сақлаб қолган, чунки кўз, агар узоқ вақт давомида ёпиқ ҳолатда ушлаб турилса, кўр бўлиб қолади, чунки кўриш нерви қисқаради ва ўлади, агар уни узоқ вақт очиқ ушлаб туриладиган бўлса, мугуз пардаси мугуз ксерози билан шикастланади ва кўрлик юзага келади.
Шунинг учун ҳам агар кимдир ўша пайт ғор аҳлини кўриб қолса, даҳшатга тушган бўларди, чунки улар на тирик ва на ўлик каби кўринмасди. Улар уйқуда эдилар, лекин кўзлари пирпирарди. Гибернация нима? Биз биламизки, баъзи ҳайвонлар узоқ уйқуга кетиши мумкин, бунда улар ўз энергиясини тежайди ва бу ҳолатда узоқ вақт қолиши мумкин.

Тадқиқотлар

Тадқиқотчилар тиббиётда коинот бўйлаб саёҳатлар учун фойдаланиладиган гибернация (яъни уйқу режими) каби усулларни излайдилар. Одамни бир неча ҳафтага «музлатиб қўйиш» мумкин ёки мумкин эмаслигини текшириш учун синовлар бошланган.
Олимлар, коинот соҳасида тадқиқотчилар, келажакда коинотни ўзлаштириш учун гибернация афзаликларини яққол кўрадилар: озиқ-овқат, сув ва чиқиндилар миқдорини камайтириш, яшаш хоналарини камайтириш, таъминот учун зарур кичик вазн ва ниҳоят, лекин муҳимлик даражаси кам эмас булган ҳолда, экипаж аъзоларига психологик таъсирни камайтириш.
Қуръоннинг бу сураси Яратувчининг қудратини эсга солади ва бизни васвасадан ҳимояланишимиз учун Унга батамом берилишга чақиради. Аллоҳ таоло воқеалар ривожини ўзи хоҳлаган тарзда белгилайди, худди ғорда паноҳ топган ва кейин бу ажойиб ҳикоя улар билан содир бўлган ёшлар каби. Бу ерда биз Қуръони каримнинг ҳикматини қайта ва қайта кашф этиб, ўзимиз учун олишимиз мумкин бўлган бир эмас, бир нечта сабоқ борлигини биляпмиз.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase