close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кибрли инсонларнинг турлари

1. Баъзи инсонлар подшохдиги ёки жамиятдаги ўрни билан кибрланади. Ушбу инсонларнинг кибри хушомадгўйларнинг мадҳ қилишлари ва риоя юзасидан ортиб боради.

Кибрнинг белгилари асосан подшоҳлар ва мансабдорларда яққол кўзга ташланади. Кибр уларни ҳалокатга дучор қилади. Кибрланувчи подшоҳлар подшоҳликлари тўғрисида ақл юритсалар, бунинг абадий эмаслигини, балки бир неча кунгина давом этишини билиб олишади. Аллоҳ таоло улар ҳақида:
«Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат қилинг, шояд, шунда сизларга раҳм қилинса» (Оли Имрон сураси, 132-оят). Шунинг учун ҳам уларнинг ортидан ё яхшилик ё ёмонлик қолгусидир.
2.    Баъзи инсонлар бойлиги билан кибрланади ва бундай инсонлар жоҳилдир. Чунки у ақлли бўлганида қўлидаги бойлик абадий эмаслигини, Аллоҳ уни хоҳлаган вақтида олиб қўйишини билган бўларди.
Қорун бойлиги билан кибрланди. Унинг бойлиги шу қадар кўп эдики, хазинаси калитларини етти киши ҳам кўтаролмас эди. Аллоҳ таоло уни бойлиги билан ерга юттирди, натижада, у очиқдан-очиқ зиён кўрди. Агар Аллоҳ ўша подшоҳни бир касалликка дучор қилганида эди, бутун бойлиги эвазига соғлигини қайтариб беришни орзу қиларди.
Ривоят қилишларича, мусулмон подшоҳ бир пиёла сув сўради. Хизматчи сув олиб келиб: «Эй подшоҳим. буни ичишингиздан олдин бир нарса сўрайман», деди. Подшоҳ: «Сўра», деди. Хизматчи: «Агар бу идишдаги сувни сизга сотсам, неча пулга олган бўлур эдингиз?», деди. Подшоҳ: «Ярим подшоҳлигимга», деди. Хизматчи: «Агар сувни ичсангиз ва қовуғингизда тушмай тўхтаб қолса, уни чиқариш учун неча пул тўлайсиз?», деди.
Подшоҳ: «Барча подшоҳлигимни», деди. Хизматчи: «Ундай бўлса, бутун подшоҳлигингиз бир марта бавл қилишга арзимас экан», деди.
3.    Баъзи инсонлар қуввати ва соғлиги билан кибрланади. Бундай инсонлар ҳам ғофиллар қаторидадир. Чунки қувват инсонлар орасидаги обрўнинг ўлчови эмасдир. Бундай кишилар қуввати эшак ё хачирнинг қувватичалик борми? Агар қувват ўлчов бирлиги бўлганда, эшак — мудир, хачир — вазир, фил эса подшоҳ бўлур эди. Лекин ўлчов ақлга нисбатандир. Ақл ёрдамида инсон Раббисини танийди ва бу билан инсонлар орасида яхши хулқ соҳиби бўлади. Ақл ўз хожасини ҳалокатдан сақлайди.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ оёқларини узатган ҳолда, шогирдларига дарс бераётганда бир чиройли киши масжидга кириб халқага қўшилди. Шунда Абу Ҳанифа оёқларини йиғдилар ва дарсларида давом этди. «Шом вақти қуёш ботиб, қизил шафақ йўқолгунча» деган жойда халқага қўшилган киши: Эй шайх, қуёш ботмаслиги ҳақида ҳам ўйлаб кўрганмисиз?», деди. Абу Ҳанифа: «Абу Ҳанифага оёғини чўзиш учун имкон берилди» деди.
4.    Баъзи инсонлар ўз илмлари билан кибрланадилар. Улар жоҳил деган номга лойиқроқдир. Агар илм ўз соҳибини тавозели қилмаса, у манфаатдан йироқдир. Илм ҳам икки хил бўлади: тилдаги илм ва қалбдаги илм. Тилдаги илм Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан зарарли ҳужжатдир. Қалбдаги илм қўрқувдир.
Усома ибн Язид розияллоҳу анҳу: «Набий алайҳиссалом: «Қиёмат куни бир киши олиб келинади ва дўзахга улоқтирилади. Унинг ичаклари чиқиб турган ҳолда эшак тегирмон билан айлангани каби айланади ва дўзах ахди унинг атрофида йиғилишади. Улар: «Эй фалончи, сенга нима бўлди? Амри маъруф, наҳий-мункар қилмаганмисан?», деб сўрайдилар. У: «Амри маъруф қилардиму, ўзим унга амал қилмасдим, сизларни қайтариб, ўзим қайтмас эдим», дейди.
5. Баъзилар ҳусни ва қомати билан кибрланади. Кўпинча аёллар шунга мойилдир. Агар ўша аёллар яхшилаб тафаккур қилса, ўша чирой қуртнинг насибаси эканини тушуниб етадилар. Агар қабрдаги ҳолатни тасаввур қилсангиз, қўрқинчли ва жирканч манзаранинг гувоҳи бўласиз.

Кибрнинг кўринишлари

Ҳақни инкор қилиш кибр кўринишларидан биридир. Баъзи кишилар хато ишга қўл ураётганини билади ва ҳаққа қайтмайди, чунки уни қабул қилмайди. Кўплаб шайх ва олимлар кичик шогирдлари билан тортишиб, ҳақни қабул қилмаганларини исботлаб туришади. Бу ҳол ҳозирги уламолар билан боғлиқ. Аммо, олдингилар ҳақ нарсага рўбарў келишдан қўрқмасдилар. Абу Ҳанифа: «Соч олиш одобини сартарошдан ўргандим», деди. Имом Молик талоқ масаласини шогирди имом Шофиъий сўзлари билан белгилади.
Кибр кўринишларидан яна бири ўзидан бошқаларни менсимаслик ва ўзини улардан устун қўйишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар: «Кибр ҳаққа норози бўлиш ва инсонлар ҳурматини жойига қўймаслик» (Муслим ривояти).
Кибрдан фақат тавозели бўлиш билан қутулиш мумкин. Иёз ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло тавозеъли бўлмоқларингни менга ваҳий қилди, токи бирингиз бирингиз билан фахрланмасин ва боғийлик қилмасин», дедилар (Муслим, Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Бирор киши Аллоҳ таолога тавозели бўлса, Аллоҳ унинг (даражасини) кўтаради», дедилар (Муслим, Термизий ривояти).

Воҳид АбдуСалом Балийнинг
"Жтин ва шайтондан сақланиш йўллари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase