Қирол Абдулазиз ибн Абдурраҳмон ибн Файсал ас- Сауд (1876 - 1953): Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй – Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир. Унда очиқ-ойдин аломатлар – мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, омонда бўладир. Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон, 96-67). Аллоҳ таоло мана шу муборак заминда Ўзининг қадимий уйини (Каъба) барпо этди ва бу муқаддас заминда Аллоҳ таоло пайғамбар ва элчиларнинг энг яхшиси – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди.
Бинобарин, бу хавфсиз маконда ва умуман бошқа юртларда биз ва умуман барча мусулмонлар учун динда бир-биримизга холис кўрсатмалар бериш, Аллоҳга очиқ даъват қилиш ва бу динни маълум қилиш фарздир. Мен эса мана шу жойда – Аллоҳнинг қўриқлаган ерларида бўлиб, барча мусулмонларни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватларининг асл моҳиятини тушунишга ва уни маҳкам ушлашга чақираман.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғри ҳидоят ва ҳақ дин билан келганлар, токи у мушриклар ёмон кўрса ҳам барча динлардан устун бўлсин. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилиш ва Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишдан бош тортишга чақириш билан келдилар. Аллоҳ таолонинг ягоналиги (тавҳид) – У зотнинг ҳукмронлиги ва тасарруфида, Унга ибодат қилиш ҳуқуқида, мукаммал исм ва сифатларида ягона эканлигига риоя қилиш даъвати билан келдилар.
У барча камчиликлардан пок, ягона ва ягонадир. Дунёда ягона ҳукмронлик қилувчи, унга сиғиниш ҳуқуқининг ҳақиқий соҳиби, мукаммал илоҳий исм ва сифатларнинг ягона соҳиби. Мусулмонлар тавҳиднинг асл моҳиятини – Парвардигорининг ягоналигини тан олишлари ва ибодатларини фақат покиза ва ягона Аллоҳга бағишланиши учун поклашлари фарздир.
Қачонки бунга эришилса ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Аллоҳ томонидан келган нарсага иймон келтирсалар, Аллоҳнинг арконига - Унинг китобига (Қуръонга) ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига маҳкам ёпишиб олишлари вожиб бўлади. Дарҳақиқат, бу икки манбада яхшилик бор. Мусулмонлар эса шариатда тақиқланган нарсалардан узоқлашишлари шарт.
Агар биз сўзда ва амалда бирликка эришмоқчи бўлсак ва бизни бирлаштирган нарсани сақламоқчи бўлсак, унда Қуръон ва Суннатдан бошқа бирлаштирадиган нарсамиз йўқ. Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тушуниш ва (кейин) бу борада ижмо ва бирликка эришиш барчамизга фарздир. Аллоҳ таолодан муваффақиятли бўлишини ва Ўз динига нусрат ва ғалаба ато етишини ва Ўз каломини юксалтиришини сўраймиз. Аллоҳ Муҳаммадга саловотлар йўлласин ва сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати бўлсин".
Саудия Арабистони қироли Абдулазиз ас-Сауднинг барча мусулмонларга мурожаати
Қирол Абдулазиз ибн Абдурраҳмон ибн Файсал ас- Сауд (1876 - 1953): Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй – Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир. Унда очиқ-ойдин аломатлар – мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, омонда бўладир. Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир» (Оли Имрон, 96-67). Аллоҳ таоло мана шу муборак заминда Ўзининг қадимий уйини (Каъба) барпо этди ва бу муқаддас заминда Аллоҳ таоло пайғамбар ва элчиларнинг энг яхшиси – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари