23.04.2021 17:46
Зоҳири муваҳҳид, ботини мушрик бўлганлар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Риёкорнинг кийими пок, қалби эса нажасдир. У мубоҳларни бажаришда зўр бериб, касб қилишда ялқовлик қилади. Дини туфайли ҳаёт Кечириб, очиқ-ойдин ҳаром бўлган нарсалардан тақво қилмайди. Лекин унинг иши авомга махфий бўлса-да, хослар учун махфий эмас. Барча зуҳди ва тоати зоҳирида кўринади, ботини эмас, зоҳири бунёдкор. Вой бўлсин сенга, Аллоҳга тоат қилиш қаллоблик билан эмас, қалб билан бўлади. Бу нарсаларнинг ҳаммаси қалб ва асрорларга боғлиқ.