close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Диний арбобларнинг манманлиги

Дин учун учун энг ёмон нарса — бу манманликка берилган тарафдорларга эга бўлишдир. Улардан ҳар бири ўзини динда бўлгани учун жаннатга киришига ишонч ҳосил қилган.

Дин учун учун энг ёмон нарса — бу манманликка берилган тарафдорларга эга бўлишдир. Улардан ҳар бири ўзини динда бўлгани учун жаннатга киришига ишонч ҳосил қилган.  Аммо аввало ўз-ўзидан сўраш керак: у ўз хоҳишларини назорат қилдими? У ўзининг очкўзлигини йўқ қилдими? Олий мақсадлар учун ўз ресурсларини одамларга ёрдам бериш ва Аллоҳни улуғлашга ишлатдими? Агар бу амалларни қилмаган бўлса, лекин «Аллоҳ билан алоқада эканлигига» тўла ишонса, бу қалбаки ва самарасиз «имон» ҳисобланади.
Бундай диний инсонлар учун мақсад ҳар қандай усул билан амалга ошса ҳам тўғридек туюлади. Мазкур тушунча билан Иброҳим (а.с.)нинг авлодлари ҳам қўрқмасдан ножўя йўлларга қадам қўйишганини таъкидлашади. Улар Иброҳим (а.с.)нинг қилаган амалларини ақлсиз қилиб талқин қилганлар. Масалан, улар Иброҳим (а.с.) бир тиранияга қарши курашда турмуш ўртоғини қурбон қилганини, ва унинг ҳаётидаги баъзи амалларини ножўя қилиб талқин қилишади.
Яҳудийлар бошқаруви даврида Қуддусдаги муқаддас жойлар шундай манфаатлар қурбонига айланган эди. Елеон тоғида Исо Масиҳ уларни неча марта огоҳлантирганди:
«Эй, Қуддус, сен пайғамбарларни ўлдирувчидирсан, қанча бор болаларингни бирлаштиришни хоҳладим, лекин сен қабул қилмадинг». (От Маттодан: 23:36–38; ва Луқадан: 13:33–35)
Улар Исога шундай жавоб бердилар:
— Бизнинг отамиз Иброҳимдир.
Исо шундай деди:
— Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар. (Юҳаннодан, 8:39–40)
Исо уларни фақатгина гуноҳлардан эмас, балки Аллоҳнинг уйини «ўғирлар ғор»ига айлантирганликда ҳам айблайди.
Ҳақиқий дин Аллоҳдан қабул қилинган ва яхши амаллар, олий ахлоқ ва ҳалол муносабатлар асосида қурилган бўлиб, ундан Аллоҳдан қўрқувчи раҳбарлар ва марҳаматли жамиятлар юзага келади.
Қуръон барча аҳли китобларга — мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийларга асосий диний масалаларни унутмаслик ва фақат иккинчи даражали масалаларга эътибор қаратмаслик ҳақида огоҳлантирган. Аллоҳ шундай деган:
«Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, Биз сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», деб тавсия қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир» (4:131).
Сионистларнинг ноҳақ ишларини қўллаб-қувватлаган яҳудий уламолар бу амрга амал қилишармикин? Исломий аҳкомларга риоя қилмаган ва исломий ахлоқдан четлашган мусульмонлар ҳам бу насиҳатни қўллайдиларми?
Мусулмонлардан адашган ва Аллоҳнинг ҳукмларига, ахлоқий принципларга амал қилмаганлар бу насиҳатни қабул қилишармикин? Аллоҳнинг таълимотлари уларнинг ҳаётида қайтадан нур ва ҳақиқат манбаи бўла олармикин?

Муҳаммад ал-Ғаззолий  
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Виждон Умматнинг хасталиги »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase