close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Анвар қори

Анвар Қўчқорович Турсунов (Анвар қори) 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966-1976 йилларда тумандаги 198-ўрта мактабда таҳсил олган. 1981 йил ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини, 2001 йил ТИУни тамомлаган. У Абдулазиз қори Маҳмудов, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон каби замонасининг забардаст уламоларидан сабоқ олган.

Анвар қорининг ижодий фаолияти ўтган асрнинг 80-йилларидан бошланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарининг лойиҳаларини тайёрлаш, халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этиш, диний нашрлар ва маҳаллий матбуотга мақолалар ёзиш, диний ва илмий мавзуларда ёзилган асарларга муҳаррирлик қилиш, радио ва телевидениенинг маънавий ва маърифий дастурларида бошловчилик масжид, маросим ва турли тадбирларда мавъиза ва маърузалар билан қатнашиш каби ишлар унинг таржима, таълиф ва тасниф соҳасидаги фаолиятига ёрдам берди.“Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти” журналлари, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида унинг Алишер Навоий ижоди ва фаолияти, Навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақида илмий, маърифий-маънавий мақолалари чоп этилган. У Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг“Асбоб ун-нузул”асарини арабтилидан ўзбек тилига таржима қилган. Унинг қаламига мансуб “Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари” китоби, айниқса, ўқувчилар томонидан севиб мутолаа қилинадиган китоблар сирасига киради.Анвар қори, шунингдек,“Ўзбекистон”телеканалида 15 йилдан бери мунтазам эфирга узатиладиган “Ҳидоят сари” кўрсатувига бошловчилик қилади.
Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби бўган.У кўп йиллардан бери ишдан ажралмаган ҳолда ТИУ, ТИИ ҳамда ТДПИ талабаларига дарс бериб келган.
13 июн, 2018 йили оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase