Аллоҳни билиш ҳаёни пайдо қилади. Агар бу ҳаё нафсга ўтса, у хоксор бўлади ва хижолат чекади. Агар қалб Роббисидан ғофил бўлса, бундай қалбнинг нафс билан сифати юқорида тасвирлаганимиздек бўлади. Аллоҳ ва Унинг тавҳидига эътиқод билан йўғрилган қалб, турли амалларга рўбарў бўлганда ҳам барқарор туради. Зеро, бу қалбда шаҳват йўқ. Нафс эса ўзидаги шаҳват билан иккиланади, жонсарак бўлади.
Агар унга шундай масаллар келтирилса, бу ишларни кўзи билан кўриб тургандек бўлади, гўёки кўзгуга қараб ўзини ва ортидагини кўраётгандек. Чунки бу масални бошидаги кўзи билан кўрди. Уни мушоҳада қилиб, ўзига пинҳон бўлган нарсаларни англаб етди. Энди нафс тинчланди, қалбга бўйсунди, қалб остидаги қа-роргоҳида барқарор бўлди. Нафс гўёки уй томининг устунлари кабидир. Устунлар қимирласа, том ҳам қимирлайди ва бузилади. Устунлар эса қийшаяди.
Ҳаким Термизий роҳимаҳуллоҳнинг
"Ал-Амсол Минал Китоб Вас Сунна" китобидан