Аллоҳ айтади: “Қандай қилиб Мени бут-санамларингиз билан тенг қилдингиз, ваҳоланки, Мен сизларга неъматларни берувчи Розиқ бўлсам? Аллоҳ яна бир бошқа мисол келтиради: “Аллоҳ яна икки киши ҳақида мисол келтирур: улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган соқовдир. У эгасига (ортиқча) юк бўлиб (хожаси) уни қаерга юборса, бирор яхшилик (фойда) келтирмайди. Ўша кимса билан ўзи тўғри йўлда бўлгани ҳолда, (ўзгаларни ҳам) адолатга буюрадиган киши баробар бўлурми?!” (Наҳл, 76). Аллоҳ бу билан айтадики, қандай қилиб ибодат қилишда уни Мен билан тенг кўрдингиз, ваҳоланки, мен соқов бўлмасам. Сизларни биргина сўз билан яратган бўлсам. Сизларни неъматларга тўла дунёда кудратим ила кудратлантирдим. Сизларни парвариш қиламан, таомлантираман, сизлар мени таомлантирмайсиз-ку.
Бу ва ундан олдинги оятларнинг маъноларини бошқа жойда ҳам кўп баён қилганмиз.
Ҳаким Термизийнинг
"Ал-амсол минал китоб вас сунна"