close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мудора ва мудоҳана ўртасидаги фарқ

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” китобида шундай деган: “Мудора ва мудоҳана ўртасидаги фарқ шуки, мудора одамларга қанотни паст тутиш, таълим беришда жоҳилга, қилаётган ишидан қайтаришда фосиққа юмшоқ муомала қилишдир. Унга ўзидаги нарсани изҳор қилмаслик жиҳатидан қўполлик қилишни тарк этиш, сўз ва феъл мулойимлиги билан уни (қилаётганини) инкор қилишдир. Айниқса, унинг (яхши амалга) мойил қилишга эҳтиёж тушганда. У мўминлар ахлоқларидан ва тавсия этилган ишдир.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” китобида шундай деган: “Мудора ва мудоҳана ўртасидаги фарқ шуки, мудора одамларга қанотни паст тутиш, таълим беришда жоҳилга, қилаётган ишидан қайтаришда фосиққа юмшоқ муомала қилишдир. Унга ўзидаги нарсани изҳор қилмаслик жиҳатидан қўполлик қилишни тарк этиш, сўз ва феъл мулойимлиги билан уни (қилаётганини) инкор қилишдир. Айниқса, унинг (яхши амалга) мойил қилишга эҳтиёж тушганда. У мўминлар ахлоқларидан ва тавсия этилган ишдир.
Мудоҳана эса хушомад қилишдан олинган бўлиб, бир нарсани намоён қилиш ва ботинини беркитишдир. У фосиқ билан дўст бўлиб, унинг қилаётганини инкор қилмай рози бўлишдир. У ҳаром ва қайтарилган иш саналади”.
Мудора ва мудоҳана ўртасидаги фарқ ҳақида яна қуйидагилар айтилган:
“Мудора - дунё ёки динни ислоҳ қилиш ёки иккисини биргаликда ислоҳ қилиш учун дунёни сарфлаш. Мудоҳана эса дунё ислоҳи учун динни сарфлашдир”.
Уламолардан бири шундай деган: “Мудора ва мудоҳана ўртасидаги фарқ. Мудора ҳақиқатни чиқариш ёки ботилдан қайтаришинг учун инсонларга хушмуомалалик қилиш. Мудоҳана эса унинг ботил ишини тасдиқлаб, унинг ҳавойи нафси (қилаётган иш)ни ўз ҳолича қолдирган ҳолда унга мулойимлик қилишингдир.
Бунинг мисоли шуки, бир кишида яра бўлса, мулойим табиб келиб, унинг ҳолати билан танишиб, сўнг мулойимлик билан уни кесиб, ичидаги нарсасини осонлик билан чиқариб ташлаб, бузилишидан ман қиладиган дорини қўйиб, сўнг малҳамини суртса ва уни боғлаб қўйса, у яра тузалгунча турса, у мудора қилувчидир.
Лекин мудоҳана қилувчи (яраси бор) дўстига: “Сенга ҳеч нарса қилмайди. Бу ҳеч нарса эмас. Уни кўздан беркит”, дейди. Бу унинг ярасидан кўрган нарсадан қўрққани учун бўлса, у кучайиб, у (касаллик)нинг моддалари кучайиб, фасоди катта бўлиб кетади”.
Имом Аҳмад “Ал-илал ва маърифа ар-рижал” китобида келтиришича, улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: “Албатта, киши уйидан дини ўзи билан бўлган ҳолда чиқади ва унда ҳожати бўлган кишига йўлиқади. Ўзининг ҳожатидан бирор нарсага эришиш учун унга: “Сен шундай-шундайсан”, деб мақтайди. У ортига қайтади ва ўзига Аллоҳнинг ғазабини қўзғайди. Бас, у ўзи билан бўлган диндан ҳеч нарсасиз қайтади”.
Матн:
Одамларга яхши хулк, билан муомала қил. Билмайдиган нарсанг ҳақида: “Аллоҳ билгувчироқ”, деб айтишдан ҳаргиз ҳаё қилма.
ўзингни хоҳламайдиган одам олдида уни ошкор ҳилма, динингни нафрат кўзғатадиган одам олдида исроф қилма. Тоқатинг етмайдиган синовга юзланма, нафсингни хорлайдиган кишидан уни ҳурматлирок, тут. Ҳимматингни ахлок, тубанлигидан тозала ва фақат ишончли одамни дўст тут.
Уламолар мажлисларини ҳурмат қил, ҳакимлар қадрини бил. Бировнинг қилган ишини мукофотсиз куйма. Унга қодир бўлмасанг, гарчи дуо билан бўлса-да (уни мукофотла).
Шарҳ:
Бу қандай гўзал одоб ва талаб қилувчига қандай ҳам фойдали? Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ устози Ҳушайм ибн Башир Воситий роҳимаҳуллоҳ билан беш йил бирга бўлган ва: “Унинг ҳайбатидан фақат икки марта савол сўраганман, холос”, деган.
Имом Суютийнинг “Ал-жомиъ ас-сағир” китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари келтирилган: “Илм учун сакинат ва виқорни ўрганинглар. Илм оладиганларингизга тавозеъли бўлинглар”.

Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase