close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тўғри йўл ва ўзгаришлар

Аллоҳ таолодан намозларимизда доимо: “Бизни тўғри йўлга бошлагин”, деб сўраймиз. Аммо, шундай бўлса ҳам нега биз ўзимизда ҳеч қандай ўзгаришларни сезмаймиз? Умуман олганда биздаги ўзгаришлар янги воқеликларга ўрганганимиздан дарак беради, яъни бошқаларга қарам бўлиб, уларга кўр-кўрона тақлид қилишдан эркин фикр юритишга ўрганганимиздир. Бу бизнинг ўз табиатига кўра доимо ўзгарувчан бўлган ҳаётга табиий жавобимиздир. Дин эса ўз моҳиятига кўра ўзгармас ҳисобланади.

Аллоҳ таолодан намозларимизда доимо: “Бизни тўғри йўлга бошлагин”, деб сўраймиз. Аммо, шундай бўлса ҳам нега биз ўзимизда ҳеч қандай ўзгаришларни сезмаймиз? Умуман олганда биздаги ўзгаришлар янги воқеликларга ўрганганимиздан дарак беради, яъни бошқаларга қарам бўлиб, уларга кўр-кўрона тақлид қилишдан эркин фикр юритишга ўрганганимиздир. Бу бизнинг ўз табиатига кўра доимо ўзгарувчан бўлган ҳаётга табиий жавобимиздир. Дин эса ўз моҳиятига кўра ўзгармас ҳисобланади.

Шарт-шароитлар ва қарашлар ўзгаради

Инсонларнинг ҳар қандай қарашлари эса қайта кўриб чиқилиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳ таолога кўпинча: “Эй қалбларни буриб қўйгувчи Зот, қалбларимизни ўзингга тоат-ибодат қилиш тарафига бургин”, дея илтижо қилар эди. Лекин у зот қуйидаги дуони ҳам ўқир эдилар: “Одамлар ихтилофга тушган ишларда мени тўғри йўлга йўллаб қўйгин!” (Муслим)
Мадинага ҳижрат қилган мусулмонлар Маккадагидан ўзгача шароитларга дуч келдилар. Расулулуллоҳ (с.а.в.) даври халифаларнинг давридан фарқ қилар эди. Агар буюк имом Шофиъий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг фатволарини олиб қарайдиган бўлсак, унинг Ироқда берган фатволари Мисрда берган фатволаридан фарқ қилар эди. Бошқа катта уламолар ҳам ўз қарашларини тез-тез ўзгартириб турар эди.
Ислом фиқҳида ваъз-насиҳатларнинг таъқиқларга, раҳм-шафқатнинг қаттиққўлликга, қалбларни эгаллашнинг эса ман қилиш ва қўрқитиш чораларига нисбатан бирмунча устунлиги бор.
Булутнинг осмондаги шакли ўзгариши мумкин: ариқдаги сув ҳам оқим тезлигига қараб ўзгариб туради. Бутун ер юзи ўз кўринишини ўзгартиради. Ҳар куни қуёш уфқнинг турли нуқтасига ботади. Бу ҳаракатланувчи дунёда токи биз ўзгаришни истамас эканмиз, бир кун келиб ёлғиз қолганимизни ҳис қилишимиз муқаррар.

Эрк, жасорат ва ўзгаришлар

Қуръони Каримда Мусо алайҳиссалом ўзининг ҳамроҳи Хизрдан: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» деди. (Қуръони Карим, 18:66)
Бироқ, кимдир: “Менга бўйинсинишинг учун сенга эргашсам майлими”, деган саволни эшитганми? Бунга ақл бовар қилмайди. Эрк, бу – бизнинг энг олий бойлигимиз. Бу – пешво ёки унга эргашганларга тақлид қилмасдан яшашликдир.  Биз ҳали бир неча бор қоқилсак ҳам олға қараб юришимиз керак. Шунчаки тезроқ ўриндан туриб, такрор олға юришга интилишимиз зарур. Шундагина Аллоҳга бўлган иймон, Унга бўлган чексиз муҳаббат ва Унинг мағфиратидан умидворлик ҳисси ҳаётимизнинг энг ўзгармас ақидасига айланиши мумкин. Ва намозларда Аллоҳ Таолога рукуъ қилар эканмиз, биз барча хис-ҳaяжон, муаммо ва дардларимизни унутамиз.

Шу ўринда ўз ҳаётимдан бир мисол келтириб ўтмоқчиман:

Ёшлигимда катта уламоларга сўзсиз эргашар эдим... Масалан, ўшанда улар баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда, фотографияни мутлоқ ҳаром дейишар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам расм чизган ва ҳайкал ясаганларни лаънатлаганларини тушунаман. Лекин қандай расмлардан Аллоҳга даъват воситаси сифатида фойдаланиш мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Ҳозир ҳолат ўзгарди ва “Ислом шариатида фотография ҳаром” дейдиганларни топиш ниҳоятда қийин ҳолат.
Бу ўзгаришлар янги тадқиқотлар натижасида рўй бергани йўқ; аксинча, булар дунёда содир бўлган ўзгаришлар туфайли юз берди. Дадил олим  шундай кимсаки, бошқаларнинг эшикни бузишини кутмай очилиши мумкин бўлган эшикларни очади. Ҳақиқатдан ҳам йиллар ўтган сайин мен қаттиқ ўзгардим ва ҳамон ўзгаришда давом этмоқдаман. Аммо, мен йигирма ёшимда айтган сўзларимни қирқ ёшимда ҳам айтиб юрганимда – умримнинг йигирма йили беҳуда ўтган бўлар эди.

Салмон Авда мақоласи асосида Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase