close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
28.12.2018 15:15

 «ЛГБТ-ҳаракати» қатнашчилари, атеистлар ва уларнинг тарафдорлари гомосексуалликни тарғиб қилиш, уни соғлом ва тиббиёт, психология ва педагогика нуқтаи назаридан фойдали, деб тан олишни талаб қилган ҳолда турли мамлакатларнинг сиёсий дастурлари ва жамоатчилик фикрига босим ўтказмоқда. Шу аснода, олимлар жинсий хулқ-атворнинг ушбу тури билан боғлиқ янги ва янги муаммоларни ёритиб беришда давом этмоқда.

28.12.2018 14:17

"Кучли спиртли ичимликлар ҳақиқатдан ҳам ёғли овқатларни ҳазм қилишга ёрдам берадими? Афтидан, тахмин қилинаётган ижобий таъсир плацебо самараси бўлиб кўринади, холос", - деб ёзади Der Spiegel журналисти Ирен Беррес. "2010 йил швейцариялик олимлар томонидан ўтказилган кичик бир эксперимент доирасида 20 нафар қатнашчига хом фондю билан тўйиб овқатланиш таклиф қилинган, - ҳикоя қилади журналист.

28.12.2018 13:56

Суриядаги авиазарбалардан сўнг Москва Исроилни «суверенитетни қўпол бузганлик»да айбламоқда. Исроил армияси эса фақат зенит ракетаси учирилишидан ўзини ҳимоя қилганини таъкидламоқда. Бу америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, Исроил мағлуб саналаётган асосий томонлардан бири бўлган пайтдан бошлаб илк инцидент ҳисобланади, деб ёзади Le Journal du Dimanche журналисти Алексис Буаселье.

28.12.2018 13:28

26 декабрь куни Россияда ўта замонавий ҳарбий имкониятларга эга бўлган, стратегик вазифаларни бажариши кўзда тутилган «Авангард» энг янги ракета комплекси намойиш этилди. Ушбу қурол Россия ҳақиқатда реал таҳдид солишини ифодалайди. Бу ҳақида американинг The National Interest нашри хабар беради.

27.12.2018 15:22

Уҳуд – расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг Макка қурайшликларига қарши иккинчи йирик жанги ва биринчи мағлубиятидир. Агар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таржимаи ҳолидан энг машҳур тўпламларни, Мубаракфурий ва Ибн Ҳишомларни оладиган бўлсак, у ерда воқеа-ҳодисалар батафсил ёритиб берилган ва жангнинг якуни мағлубият деб аталган.

26.12.2018 22:03

Ўзга сайёраликларга ишонадиганлар асло ақлдан озганлар эмас. Ахир илмий ҳисоб-китобларга кўра шундай бўлиб чиқадики, онг бўйича биродарлар сон-саноқсиз бўлиши лозим. Лекин уларга ишонмаслик ҳам маъқул. Тўғри, фақат бошқа сабабга кўра: чунки машҳур Ферми парадокси (Fermi Paradox) мавжуд.

25.12.2018 11:16

Пайшанба куни Данияда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат фуқаролигини қабул қиладиган ҳар бир шахс паспорт топшириш маросимида амалдорларнинг қўлини сиқиб қўйишга мажбур бўлади. Ушбу таомил диний мулоҳазаларга кўра, бошқа жинс вакиллари билан қўл сиқишишдан бош тортадиган мусулмон аҳли вакилларига қаратилган, хабар беради NYTimes.

25.12.2018 10:15

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан минглаб америкаликларни олиб чиқиб кетмоқчи, дейилади президент америкалик солдатларни Суриядан олиб чиқиш ҳақида маълум қилганидан бир неча кун ўтгач пайдо бўлган хабарларда. Бу ҳақида АҚШ расмий шахсларининг 2001 йил Вашингтон бостириб кирганидан сўнг ағдарилган, лекин ҳозирда Афғонистон ҳудудининг катта қисмини назорат қилаётган толибонлар билан музокаралар олиб борилаётган шароитларда хабар қилинди.

25.12.2018 10:08

Бир ҳафта олдин ОАВда Қозон ҳукумати коммунистик Хитой ҳукумати томонидан мусулмон ва туркий камчилик миллатларга жабр-зулм кўрсатишга қарши норозилик акцияси ўтказиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақида «Азатлык» татар ёшлари Иттифоқи етакчиси Наиль Набиуллин хабар берганди. Акция, гарчи ташкилотчилар бошқа майдонларни ҳам сўраган бўлсада, 22 декабрь куни Тинчурин хиёбонида бўлиб ўтиши лозим эди.

24.12.2018 21:48

  Ҳақиқатдан, ҳозир биз яшаётган давр худди тун зулмати каби бостириб келадиган турли хил муаммоларга тўлиб кетди. Лекин худди шу муаммолар ичида ҳам — биздан олдин бўлганидек ва биздан кейин ҳам давом этадиганидек — ундан фойдаланиб қолишни хоҳлаганлар учун бир илоҳий нур бор.

24.12.2018 17:30

Ватикан Рим папаси Францискнинг баёноти билан бутун насронийлар дунёсини ҳайратда қолдирди. Пантифик Библия мазмуни эскириб қолгани ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Муқаддас Китоб матни тузатиш киритшга эҳтиёж сезмоқда. Папа черковнинг олий мансабдор шахсларининг учрашувини ташкил қилишга тайёр.

24.12.2018 13:05

Сўнгги пайтларда у ҳақида кўп гапирилаётган онкология юқумли эканлиги тиббиёт билан боғлиқ афсоналардан бири ҳисобланади. Бу ҳақида эксперт-онколог, «Европейская клиника» бош врачи Андрей Пылев маълум қилди. Бунда бемор билан мулоқот қилган ҳолда тўғридан-тўғри касал юқтириб олиш мумкин эмас. Бу назарий жиҳатдан фақат донордан шикастланган ҳужайраларни кўчириб ўтказишда рўй бериши мумкин, қайд этади шифокор.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase