113. Ва зулм йўлини тутган кимсаларга суянманглар (эргашманглар)! Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Оллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни, золимларга эргашсангиз), сизларга ёрдам берилмас.
Яъни, эй мўминлар, сизлар зулм қилгувчи кимсаларга озгина бўлса ҳам мойил бўлманглар, уларнинг йўриғига юрманглар, уларни ҳурмат қилманглар ва улар билан дўст ошно, суҳбатдош бўлманглар! Агар шундай қиладиган бўлсангизлар, у ҳолда сизлар ҳам улар каби дўзах азобига гирифтор бўлурсизлар! Билингларки, золимлар сизларга ҳеч қачон дўст бўлмайдилар, сизларнинг ёлғиз Дўстингиз Оллоҳдир. Агар золим кимсаларга суянадиган бўлсангизлар, ундан кейин Оллоҳ таоло томонидан сизларга бирон ёрдам берилмас!
Демак, зулм йўлини тутган кимсалар улар Оллоҳ таолонинг Бор ва Бир эканини инкор қиладиган кофир мушриклар бўладими ёки ўзларини мусулмон санаб туриб Ҳақ таолонинг Амр Фармонларини бажармайдиган, Ҳақ Йўлга юрмайдиган, Ҳақ Сўзни сўзламайдиган, бировларнинг ҳаққидан ҳазар қилмайдиган кимсалар бўладими барча барчаси мўминларнинг душманларидир. Бас, мўмин мусулмонлар бирон ишдаулар билан ҳамкор, ҳамфикр бўлишлари, уларга итоат қилишлари дуруст эмасдир.
Ояти карима мазмунига кўра золимларга озгина мойил бўлган кимса дўзах аҳлидан бўлар экан, у ҳолда уларга ҳавас қиладиган, улар эгаллаган дунё матоларини оғзидан суви келиб мақтайдиган, ҳатто золимларнинг ноҳақ йўлларини ёпишда уларга ёрдамлашадиган кимсаларнинг аҳволи нима бўлади?!
Тафсир китобларида бу мавзуда кўп ибратли ривоятлар келтирилибди. Ривоят қилинишича, бир тикувчи уста Суфёндан: “Мен золимларнинг хам кийимларини тикаман. Бу ишим билан мен уларга ёрдам берган бўлиб қолмайманми?”, деб сўраган эди, Суфён розияллоҳу анҳу: “Йўқ, бу ишинг билан сен золимларга ёрдамчи эмас, балки улардан бири бўласан, сенга кийим тикадиган игнани сотган кимса эса уларнинг ёрдамчиларидан бўлади!”, деди.
Улуғ муҳаддис уламолардан Имом Абу Бакр Заҳрий тақволи ва истиқоматли кишилардан эди. Унинг амир ва султонлар ҳузурига кириб уларга панд-насиҳатлар қилиб турадиган одати бор эди.У подшоҳлардан ҳайбатланмай, қўрқмай, уларга тўғри сўзларни айтар эди. Шундай бўлса ҳам, Заҳрийнинг дўстларидан бири унинг халққа ҳар доим ҳам адолат қилавермайдиган амир султонлар олдига кириб юришидан хавотирга тушиб, унга шундай ибратли насиҳатномани ёзади: “Биродарим Абу Бакр, Оллоҳ таоло сени ҳам, бизни ҳам Ўз паноҳида асрасин, сен ҳозир шундай ҳолда санки, сени таниганлар аҳволингга раҳмлари келиб, сен учун Аллоҳ таоло га дуо қиладилар. Сен кексалик ёшига етдинг, елкангда Оллоҳ таоло сенга ато этган неъматлар юки турибди У сенга Ўз Китобининг сирларини фаҳмлатди, У сенга Ўз Расули соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини таълим берди. Билгилки, сен ҳозир энг камида золимга улфат бўлиш, демак, зулм йўлини осон қилишдек гуноҳ устидадирсан. Улар ўзларининг зулм тегирмонларини айлантириш учун сени ўқ қилиб олдилар. Улар сени ўзларининг бало офатларини халққа етказиш учун ўтадиган кўприк қилиб олдилар, улар ўзларининг залолатларига етиш учун сендан бир нарвон ўрнида фойдаланмоқдалар, сен сабабли олимларни ёмонотлиқ қилмоқдалар, сенинг ёрдамингда нодон одамларнинг қалбларини овламоқдалар, уларнинг сени хароб қилаётганлари олдида сенга етка заётган фойдалари жуда оздир. Мана олис сафарга чиқиш вақти ҳам келиб қолди, Оллоҳ таолога эса на Ер, на осмондаги бирон нарса махфий эмасдир! Вассалом”. (“Ал-мук,татаф мин уювнит-тафосийр” китобидан).
Ривоят қилинишича, Оллоҳ таоло Ювшаъ ибн Нун алайҳиссаломга: “Мен сенинг қавмингдаги яхши одамлардан қирқ минг, ёмонлардан олтмиш минг кишини ҳалок қилурман”, деб ваҳий юборди. Ювшаъ: “Яхшиларни нега ҳалок қилурсан, ё Роббим?”, деб сўраган эди, Оллоҳ таоло: “Чункй улар Мен ғазабланган нарсадан ғазабланмадилар. Балки Менинг ғазабимга лойиқ золим ёмонлар билан ошно улфат бўлиб, бир дастурхонда ўтиравердилар”, деб жавоб қилди.
Маълум бўладики, зулм йўлига кирган кимсаларни Оллоҳ учун ёмс -кўриш, улар билан ҳамсуҳбат - ҳамтовоқ бўлмаслик вожиб экан. (“Танви рул-азҳон ” тафсиридан).
Золим фосиқлар билан, шунингдек Оллоҳнинг Динини масхара қи.” гувчи кимсалар билан ҳаммажлис ҳамсуҳбат бўлиш мўмин мусулмонла: учун мутлақо дуруст эмаслиги хусусида Нисо сурасида шундай Амри Илс ҳий нозил бўлган: “Ахир (Оллоҳ) сизларга Китобда: «Қачонки Оллохнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эдику?! (Мс домики, улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам шакшуб-ҳасиз, уларнинг ўзисиз. Албатта, Оллоҳ барча мунофиқ ва кофир-ларни жаҳаннамда жамлагувчидир”. (Нисо сураси, 140-оят).
Маккада нозил қилинган суралардан бўлган Анъом сурасида Ҳақ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиб: “Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) килишаётган кимсаларни кўрсангиз, то улар бошқа гапга киришгунларича, Сиз улардан юз ўгиринг! Энди. агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг, бу золим қавм билан бирга ўтирманг!”, деб буюрган эди. (Анъом сураси, 68-оят . Бу Илоҳий Фармон, табиийки, барча мўминларга тегишли эди. Шунинг учун ушбу ояти каримада мўминларга хитоб қилиниб бу ўринда чин дилдан иймон келтирган ҳақиқий мўминлар ҳам, ўзларини мўмин кўрсатиб юрган мунофиқлар ҳам назарда тутилади сизлар учун кофирларни дўст тутиб, улардан ёрдам кутиш эмас, аксинча, модомики улар Оллоҳнинг оятларига кофир бўлишиб, масхара қилар эканлар, ҳатто улар билан бирга ўтириш ҳам ҳаром эди-ку! дейилмоқда.
Маккадаги мушриклар тўпланиб олишиб, Қуръон ҳақида турли сўзлар айтишиб, уни масхара қилиб кулишар эди. Шунинг учун Анъом сурасида мусулмонлар улар билан бирга ўтиришдан қайтарилган эдилар. Мадинада эса, яхудлар худди Макка мушриклари каби Куръони Карим тўғрисида ва Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам хдқларида хдр хил иғво ва ёлғонларни тўқишиб, масхаралашар эдилар. Шу сабабдан Мадиналик мусулмонлар ҳам модомики, яҳудлар Оллоҳнинг оятларига кофир бўлишиб, уни масхара қилишар экан, улар билан ўтиришдан қайтарилдилар. Аммо мусулмонлар орасига кириб олган мунофиқлар ҳар замон яҳудлар олдига боришиб, уларнинг Қуръонни масхаралаб айтган сўзларига қулоқ солиб ўтиришар эди. Бас, мунофиқларга: “(Модомики улар билан ўтирган экансизлар), демак, сизлар ҳам, шак шубҳасиз, уларнинг ўзисиз”, дейилди.
Уламолар: “Ушбу оят куфр сўзларига рози бўлган кимса ҳам кофир эка-нига ва гуноҳ ишни кўриб, эшитиб туриб уни қайтармасдан жим турган ким-са ўша гуноҳга шерик эканига ҳужжатдир”, дейдилар. Чунки сукут аломати ризодир. Шунингдек, ушбу ояти карима итоатсиз фосиқлар билан ва бидъат хурофотларга берилган кимсалар билан ҳаммажлис бўлиш ҳаром эканига ҳам далилдир. Зеро, “Суҳбат таъсир қилгувчидир”. (Ҳадиси шарифдан).
Ҳақиқат шуки, инсон ўзи ўз ихтиёри билан мана шу дунёнинг ўзида Охиратда ким билан бирга бўлишини белгилаб олар экан. Яъни, у бу ҳаёти дунёда кимни яхши кўрса, кимнинг тарафида турса, ким билан дўст ҳамсуҳбат бўлса, Охират ҳаётида ҳам ўша билан бирга бўлар экан. Бас, дўст ҳамсуҳбат танлашда адашган кимса нафақат ўткинчи дунёда, балки мангу Охиратда ҳам бахтсиздир.
Энди сиртида ўзини мусулмон кўрсатиб, ичида кофирлар билан бирга бўлган, яъни, ҳам мусулмонлар билан, ҳам кофирлар билан дўст бўлган кимсалар эса, мунофиқлардирки, Куръон хукмига кўра улар Охиратда шак-шубҳасиз кофирлар билан бирга бўладилар: “Албатта, Оллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда жамлагувчидир”. Демак, зоҳирида мусулмон бўлиб кўринишлари мунофиқларга Охиратда асқотмас экан. Бу хақда бошқа оятларда ҳам зикр қилинган: “Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида нурлари (яъни, қилган яхши амаллари ва номаи аъмоллари йўлларини ёритиб) кетаёттанини кўрадиган Кунни эсланг! Ўша Кунда уларга дейилур): «Сизлар учун Бугунги хушхабар - ос-тидан дарёлар оқиб турадиган, (сизлар) мангу қоладиган жаннатлардир. Бу Буюк Саодатнинг ўзидир!» У Кунда мунофиқ ва мунофиқ-алар иймон келтирган зотларга: «Бизга қараб туринглар, биз ҳам сизларнинг нурингиздан озгина олиб (фойдаланайлик)», десалар, (уларга) «Ортингларга қайтиб нур истайверинглар», дейилур. Сўнгулар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат жаннат, ташқарисида олдида эса азоб - дўзах бўлур. Улар мўминларга) «Биз (ҳаёти дунёда) сизлар билан бирга эмасмидик», деб нидо қилганларида, (мўминлар) дерлар: «Ҳа, (кўринишда биз билан бирга эдинглар), лекин сизлар (мунофиқлик билан) ўзларингизни фитнага дучор қилдинглар ва (бизларга бало-офатлар етишига) кўз тутдинглар хамда (Исломнинг Ҳақ Дин эканлиги тўғрисида) шубҳаландинглар ва то Оллоҳнинг Амри (яъни, ўлим) келгунича сизларни (ҳали умр узоқ эканлиги, Оллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечиб юборавериши каби) хомхаёллар алдади. Сизларни Оллоҳ ҳақида (У Зотнинг Карами кенг, ҳеч қачон Ўзи ^эатган бандаларни азобга гирифтор қилмайди, деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўйди». Мана Бугун сизлардан ҳам (эй мунофиқлар), очиқ кофир оўлган кимсалардан ҳам (дўзах азобидан қутулишларингиз учун) бирон тўлов олинмас. Жойларингиз дўзахдир! У сизларга энг муносиб жойдир! Нақадар ёмон оқибат (бу)!”. (Ҳадид сураси, 12-15-оятлар).
Шайх Аллоуддин Мансурнинг
Қуръони Азим тафсиридан, Худ сураси, 113-оят