close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тавба сураси, 119-оят (Қуръони Азим тафсири)

119. Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқингиз ва (иймонларида) ростгўи бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!

119. Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқингиз ва (иймонларида) ростгўи бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!

Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло мўминларга нажот йўли икки нарсада - Оллоҳдан қўрқишда ва ростгўйликда эканини кўрсатади, тақвога ва ростгўй кишилар билан бирга бўлишга буюради.
Ояти каримада мазкур бўлган ростгўй кишилар кимлар деган саволга Нофеъ: “Улар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зотнинг асҳобларидир”, дейди. Саид ибн Жубайр: “Улар Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолардир”, дейди. Ибн Журайж: “Улар муҳожир саҳобалардир”, дейди ва мана бу оятни далил сифатида келтиради: “(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар - камбағал муҳожирларникидирки, улар Оллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Оллоҳ ва Унинг Элчисига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ-ростгўй зотлардир.” (Ҳашр сураси, 8-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Оятда зикр қилинган ростгўй зотлар тўғри ниятли, диллари ҳам, амаллари ҳам тўғри бўлган ва холис ният би-лан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб Табук ғазотига борган кишилардир”, дейди.
Яна бошқа уламолар: “Ростгўй зотлардан мурод ёлғон узрлар айтмай, ростгўйлик билан гуноҳларини эътироф этган Каъб ибн Молик ро-зияллоҳу анҳу ва у кишининг шерикларидир”, дейдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ояти каримадаги “ва (иймонларида) ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз”, жумласини ўқиб туриб: “Жиддий ҳолда ҳам, ҳазиллашиб ҳам ёлғон сўзлаш дуруст эмасдир. Ҳатто бировингиз гўдак боласига бирон нарсани ваъда қилиб, сўнгра уни бажармаслиги ҳам дуруст эмас. Хоҳласаларингиз ушбу оятни ўқинглар”, дер эди. (“Тафсири Бағавий”дан).
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Доим рост сўзланглар. Чун-ки ростгўйлик яхшиликка етаклар, яхшилик эса жаннатга етаклар. Киши доим рост сўзлаб, ростгўйликни мақсад қилар экан, охир оқибат у Оллох хузурида сиддиқ - ростгўй деб ёзилур”, деб марҳамат қилганлар. (Муслич ривояти).

Қуръони Азим тафсири, Тавба сураси, 119-оят

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase