close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Моида сураси. 32, 33-оятлар

32. Ана ўша (қотиллик) сабабли Биз бани Исроил зиммасига (шундай Фармонни) битдик: кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди. Дарҳақиқат, Бизнинг элчиларимиз уларга (бани Исроилга) мана шундай ҳужжатлар келтирдилар. Шундан кейин ҳам улардан кўплари Ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчидирлар.

32. Ана ўша (қотиллик) сабабли Биз бани Исроил зиммасига (шундай Фармонни) битдик: кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди. Дарҳақиқат, Бизнинг элчиларимиз уларга (бани Исроилга) мана шундай ҳужжатлар келтирдилар. Шундан кейин ҳам улардан кўплари Ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчидирлар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло юқоридаги оятларда хабар берилган мудҳиш воқеага - инсоният тарихида содир бўлган биринчи қотиллик жиноятига ишора қилиб, ана ўша сабабли, яъни, Одам алайҳис-саломнинг тўнғич фарзанди ҳасадгўйлик билан ўз укасини ўлдиргани ва қотил қилар ишни қилиб қўйиб, сўнгра бу ишига надомат қилгувчилардан бўлиб қолгани, аммо унинг чеккан афсус-надоматининг ҳеч қандай фойда-си бўлмагани - у дунё ва Охиратда энг бахтсиз кимсага айланиб қолгани сабабли Оллоҳ таоло бани Исроил қавмига Таврот Китобида ким бирон инсонни ноҳақ ўлдирадиган бўлса, у гўё барча инсонларни ўлдиргандек катта гуноҳ остида қолишини, ким бирон инсонни ўлимдан қутқарса, у гўё барча инсонларни ўлимдан қутқарган каби катта савобга эга бўлишини ёзганини айтади.
Муфассирлар: “Мазкур хукм бани Исроилга ёзилганининг сабаби -уларда ҳам узоқ ўтмишдаги Қобилни қотилликка ундаган ҳасадгўйлик иллати кучли эканидир”, дейдилар. Мана шу ҳасадгўйлик туфайли улар узоқ ва яқин тарихда жуда кўп бегуноҳ инсонларни, ҳатто Оллоҳнинг пайғамбарларини ноҳақ ўлдириб юборганлар. “Бунга сабаб, уларнинг (яъни, бани Исроилнинг) Оллоҳ оятларига кофир бўлганлари ва пайғамбарларни ноҳақ қатл қилганларидир”. (Бақара сураси, 61-оят).
Улуғ саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳу айтади: “Яхудийлар бир кунда уч юзта пайғамбарни ўлдирганлар”.
Мана шу ҳасадгўйлик туфайли яҳудийлар Тавротдан Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг Ҳақ Пайғамбар эканликларини аниқ била туриб у зотга иймон келтирмадилар, балки бир неча марта Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга суиқасд уюштириб ўлдирмоқчи бўлдилар. Ҳолбуки, Таврот Китобида бирон инсонни ноҳақўлдирган кимса гўё барча инсонларни ўлдирган бўлади, деб ёзиб қўйилгандир. Қотиллик энг оғир жиноят экани самовий китоблардан биринчи бўлиб Тавротда айтилгандир. Кейин нозил бўлган Забур, Инжил ва Қуръони Каримда ҳам бу Илоҳий Ҳукм таъкидланган.
Қуръони Карим хукмига биноан бировни ноҳақ ўлдирган қотилдан қасос олинади. Яъни, у энг олий жазога - ўлимга хукм қилинади. Шунинг-дек, ўзини ва бошқаларни аниқ ҳалокат йўлига етаклаган муртадлар, жа-мият фасодига сабаб бўлган бузуқилар ва йўлтасар қароқчилар ҳам Шариати Исломийя наздида ўлимга маҳкумдирлар. Бу ҳақда кейинги оятларда муфассал баён қилинади.
Ояти каримада бировни ноҳақ ўлдириш қандай жиноят бўлса, аксин-ча, бировнинг ҳаётини сақлаб қолиш бутун жамиятнинг ҳаётини сақлаб қолиш каби савобли иш экани айтилади ва бу билан Дини Ислом нақадар инсонпарвар Дин экани яна бир бор аён бўлди.
Қуръон ҳукмига ва аввал бани Исроилга юборилган пайғамбарлар келтирган китоблар хукмига биноан бировнинг жонига қасд қилмаслик ёки қотилни қотилликдан қайтариш ёхуд ўтдами, сувдами, босиб қолган том остидами ҳалок бўлаётган инсонни, у ким бўлишидан, мусулмонми ёки кофир эканидан қатъий назар ҳалокатдан қутқариш барча инсонларни ҳалокатдан қутқариш ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон бутун ҳаёти давомида мана шундай инсонпарвар бўлиши керак. Аммо бани Исроил қавми эса, оят сўнггида хабар берилишича, “Шундан кейин ҳам улардан кўплари Ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчилардир”.

33. Албатта Оллоҳга ва Унинг Элчисига қарши урушадиган ва Ерда бузгунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси - ўлдирилиш ё дорга осилиш ёки оёқ-қўллари тескарисига (яъни, ўнг кўл ва чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ) кесилиши, ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда шармандалик бўлур. Охиратда эса улар учун улуғ азоб бордир.
Юқоридаги оятларда бир инсонни ноҳақ ўлдириш қандай оғир жиноят экани баён қилингач, энди ушбу ояти каримада инсонларнинг молу жонларига қасд қилган қотиллар ва йўлтўсар қароқчиларга қандай жазо берилиши баён қилинади.
“Сиҳоҳи ситта”да, яъни, олти саҳиҳ ҳадислар тўпламининг ҳаммасида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, ояти карима нозил қилинишига ушбу воқеа сабаб бўлган: Урайна қабиласидан бир қавм Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, Исломни қабул қилганларини айтишди. Улар Мадинайи мунавварада турар эканлар, шаҳар ҳавоси ёқмасдан қорин оғриғи дардига чалиниб қолишди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом уларга бир чўпон билан бир пода соғин туя беришни буюриб, уларни шаҳар четига, даштга чиқиб туянинг бавли ва сутини ичишга буюрдилар. Улар эса Ҳарра деган жойга етиб келишганида Исломдан қайтиб муртад бўлдилар ва чўпонни ўлдириб, (бир ривоятда унинг кўзини ўйиб, қулоқ-бурнини кесиб), туя подасини ҳайдаб қочиб кетишди. Бу хабар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга етгач, уларнинг ортидан қўшин юбордилар ва улар тутиб келтирилгач, буюрдилар - у муртад қароқчиларнинг кўзлари ўйилди (улар чўпоннинг кўзини ўйганлари учун қасос олинди) ҳамда қилган қотилликлари жазосига қўл-оёқлари тескарисига чопиб ташланди ва то ўлгунларича ҳеч ким уларга ёрдам бермади. Шунда ушбу оят нозил бўлди.

Шайх Алоуддин Мансур,
Қуръони Азим тафсири, Моида сураси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase