Аҳли китобнинг баъзилари имон келитиришлари, солиҳ амал ва ибодат қилишлари ва баъзиларининг кофир бўлиши ва зулми. Аҳли китобларнинг динга мувофиқ ибодатлари ва имонлари учун ажрланишлари.
105-бет
Китоб аҳлига Исо (а.с.) ҳақиқатининг баёни. Ибодатдан ҳақиқий бандалар/фаришталар, пайғамбарлар бош тортмаслар, солиҳ амал қилувчилар мукофотланадилар.
Бош тортувчилар мутакаббир кофирлардир. Аллоҳ олдида тўпланадилар. Мутакаббир осийлар азобланадилар.
Бутун иснониятга хитоб: Қуръон ва бурҳон (аниқ ҳақиқат, очиқ далил) бўлиб нозил бўлди. Уни тутганлар Аллоҳ фазли ва раҳматига муяссар бўладилар.
106-бет
Мерос ҳақида саволга жавоб.
МОИДА СУРАСИнинг бошланиши.
Имон келтирганларга хитоблар:
Аҳдга вафо қилишга буйруқ. Эҳром, ҳаром ойи, қурбонлик, Байтул Ҳарамни зиёрат қилишга оид аҳкомлар.
Яхшилик йўлида ҳамкорликка тарғиб, ёмонлик йўлида ҳамкорлик қилишдан қайратиш.
107-бет
Гўштини еиш ҳаром бўлган ҳайвонлар баёни. Фолбинлик чўплари ва бутлар ҳаромлиги. Аллоҳнинг номи билан сўйиш шарти.
Энди кофирлар Ислом динини бузишдан ноумид бўлдилар. Улардан эмас Аллоҳдан қўрқиш лозимлиги.
Бу кунда Аллоҳнинг неъмати бўлмиш дини мукаммал бўлганлиги ва одамлар учун Исломни дин деб Аллоҳ рози бўлгани.
Очликдан ўлиш хавфи ҳолатида узрлик бўлиш. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли.
Пок нарсалар ҳалол қилинган. Ов ҳукми. Тақвога ундов. Аллоҳ ҳисобда тезкор.
Аҳлик китоблар таоми ҳалол эканлиги. Афифа мўминалар ва афифа аҳли китоб аёлларига никоҳланиш шартлари.
108-бет
Имон келтирганларга хитоб: намоз учун таҳорат, ғусл аҳкомлари.
Аллоҳ буйруқларига "эшитдик ва итоат қилдик" деиш. Тақво қилиш.
Имон келтирганларга хитоб: Ҳақда туриш ва адолатли гувоҳлик беришга буйруқ. Аллоҳ ишлардан хабардор.
Имон ва солиҳ амаллар учун мағфират улкан амр.
109-бет
Куфр келтирганлар ва оятларни ёлғонга чиқарганлар дўзаҳнинг соҳибларидир.
Имон келтирганларга хитоб: Аллоҳ мўминларни мушриклар ҳужумидан сақлаб қолганлиги. Аллоҳга тақво ва таваккал лозимлиги.
Аллоҳ бани исроилдан дин арконлари (имон, намоз, закот, пайғамбарларни қўллаш, яхши қарз бериш) ҳусусида аҳд олганлиги ва Аллоҳнинг кечириши ва неъматлаши ҳақида ваъдаси.
Бани исроил аҳдни унутди, калималарни ўзгартирдилар, эслатмаларни унутдилар ва қалблари қотиб қолди, улар лаънатландилар. Улардан озлари хиёнат қилмаслар. Уларни кечиришга тарғиб, Аллоҳ муҳсинларни (яхшик қилувчиларни) яхши кўради.
110-бет
Насронийлардан ҳам аҳд олинган. Улар ҳақиқатларни унутганликлари учун Аллоҳ ораларида адоват ва ёмон кўришликни қўзғатди. Қиёматда қилмишлари хабари етади.
Китоб аҳлига хитоб: Аллоҳ ўз пайғамбарини юборди. Пайғамбар уларнинг яширган ҳақиқатларни баён қилади. У авф қилиш сифати бор. Китоб аҳлига нур ва китоб келди. Аллоҳнинг розилиги йўли, зулуматдан нурга чиқиши, тўғри йўл сироти мустақимга ҳидоят.
Масиҳ ибн Марям (а.с.)ни худо дейиш куфрлиги ва унга қаттиқ раддия.
111-бет
Аҳлик кито ўзларини Аллоҳнинг ўғиллари ва Унинг маҳбублари деишларига раддия. Аллоҳ осмону ер эгаси эканлиги.
Китоб аҳлига хитоб: уларга пайғамбар (с.а.в.) жўнатилганлиги ҳикмати.
Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлиги.
Мусонинг ўз қавмига эслатма хитоби. Аллоҳ буюрган ерга киришликка амр. Мусо қавмининг инжиқлик билан бўйин товлаши. Қавмнинг ичидан тақводор кишининг ғалаба учун амалий маслаҳати, мўминликка ва Аллоҳга таваккал қилишликка ундови.
112-бет
Бани исроилнинг ижиқлиги, Мусо (а.с.)га исёни. Мусо (а.с.) дуолари. Бу қавмнинг 40 йил тентираб қолиши.
Одам (а.с.) икки ўғиллари қиссаси. Ҳасад сабаблик биринчи қотиллик. Солиҳ ўғилнинг тақво ҳақида жавоби ва ўлдирилиши. Қотилнинг зиёнкорлиги. Қарға ўгити.
113-бет
Бани исроилга одам ўлдиришдан қайтариш амри: кимки бир инсонни ўлдирса, гўёки барча инсонларни ўлдирибти. Бир инсонни тирилтирса бутун инсониятни тирилтирибти.
Аллоҳ ва пайғамбарига қарши чиқувчилар, ер юзида фасод қилувчиларнинг бу дунёда жазоси. Тавба қилишса кечириш шарти.
Имон келтирганларга хитоб: тақво қилиш, васийла ахатриш ва курашишга амр ва уларнинг ютуққа сабаблиги. Куфр келтирганлар бойлиги қиёматда ёрдам бермас.
114-бет
Улар дўзаҳга маҳкум.
Ўғри эркак ва аёлнинг жазолаш ҳукми.
Тавба ва солиҳ амал қилганни Аллоҳ кечиради. Еру осмон эгаси барча нарсага қодир ва кечирувчи.
Пайғамбар (с.а.в.)га хитоб: мунофиқлар ва яҳудийлардан бўлган кофирлардан хафа бўлмаслик. Уларнинг хийлаларини Аллоҳ билади ва китобида фош қилади. Уларнинг қалблари покланмайди, уларга бу дунёда шармандалик, охиратда эса улкан азоб бор.
115-бет
Улар ҳаром еб, ёлғонларни эшитувчилар. Пайғамбар (с.а.в.) олдига ҳукм сўраб келадилар. Улардан юз ўгирилса зарар қилолмаслар. Ҳукм қилганда адолатга риоя қилмоқ. Аллоҳ адолатлиларни севади. Ўзларида Таврот ва ундаги ҳукм бўла туриб, пайғамбар (с.а.в.)дан ҳукм сўраб яна юз ўгириб кетишлари таажуб.
Нозил бўлган Тавротда нур ва ҳидоят борлиги. Ундан пайғамбарлар ва олимлар ҳукм олишлари, олимларнинг сифатлари. Аллоҳдан қўрқиш, оятларни арзон сотиб юбормаслик. Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаслик куфр эканлиги.
Қасос ҳукми. Ундан бўйин товлаш залолатдир.
116-бет
Исо (а.с.) Тавротни тасдиқлаб Инжил билан келганликлари. Унда ҳам ҳидоят ва нур бор.
Инжил аҳлига Инжилга эргашишликларига амр. Бўлмаса улар фосиқ бўладилар.
Муҳаммад (с.а.в)га бошқа китобларни тасдиқловчи Қуръон нозил бўлганлиги ва унинг шариати билан ҳукм қилишга амр. Умматларнинг ажратилани ҳикмати синовлиги. Яхшиликка шошилишга тарғиб. Одамларнинг гапларига учмай Китоб ҳукмига риоя қилиш. Жоҳилиятга қайтишдан огоҳлантириш.
117-бет
Имон келтирганларга хитоб: яҳуд ва насороларни дўст тутмаслик. Қалбларида касалликлари борлар қўрққанларидан уларга шошадилар. Мўминларнинг бундайлар билан баҳси.
Имон келтирганларга хитоб: кимдир динидан қайтса Аллоҳ бошқа қавмлар билан алмаштириб қўяди. Бу қавм курашувчан, маломатлардан қўрқмайди. Бу дин Аллоҳнинг фазли, хоҳлаганига беради. Аллоҳнинг марҳамати кенг ва билгувчидир. Имон келтирганлар валийи Аллоҳ. Намоз қоим қилган, закот тўлаган, имон соҳиблари Аллоҳнинг ҳизби эканлиги.
Имон келтирганларга хитоб: китоб аҳлидан динни масхара қилиб, куфр келтирганларни дўст тутмасликка ва тақво қилишга буйруқ.
118-бет
Намозга чақирганда ўйин кулгу қиладиганлар ақлсизликлари.
Пайғамбарга китоб аҳли билан нима деб баҳслашишга таълими.
Ёлғондан имон келтираётганларни ўз ишлари фош қилиши. Уларнинг раббоний ва ахборлари ёмонликдан қайтармаётганликлари.
Яҳудийларнинг Аллоҳ ҳақида нотўғри эътиқодларига раддия бериш.
119-бет
Китоб аҳли китобларига амал қилганларида кечирилар, жаннатга киритилар, ва бу дунёнинг ўзида неъматларга кўмилишар эди. Уларнинг ичида мўътадил тоифалар бор, кўпларининг ишлари жуда ёмон.
Пайғамбар (с.а.в.)га амр: одамлардан қўрқмай ҳақни етказиш. Аллоҳнинг ўзи асрайди, кофир қавмни ҳидоят қилмайди.
Китоб аҳлига пайғамбар (с.а.в.) айтадиган сўзлари: улар китобларига амал қилмагунларича ҳеч нарсага арзимаслар. Ҳақиқат айтилган сариф куфрлари ортади. Уларга ачинмаслик.
Китоб аҳли ва собийлар Аллоҳ ва охиратга имон келтирсалар уларга хавф ва хафалик йўқ. Бани исроил аҳдни бузишлари, ҳавои нафсларига эргашиб пайғамбарларнинг айримларини ёлғончига чиқариб, айримларини ўлдирдилар.
120-бет
Бани Исроилнинг синовга ишонмай осий бўлганлиги. Аллоҳ кечирса ҳам яна гуноҳга қатишган.
Исо (а.с.)ни худо, учлик дейдиганларга раддия. У пайғамбар якка Аллоҳга сиғинишга чақирган, ширкдан қайтарган. Насронийларни тавба қилишга чақириш.
Исо (а.с.) пайғамбар холос, онаси Марям сиддиқа. Насронийлар ҳақиқатни буриб юборганлар.
"Сен: «Аллоҳни қўйиб, сизга зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир», деб айт".
121-бет
Оят таржимаси: «Сен: «Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавои нафсларига эргашманг», деб айт».
Бани Исроилдан куфр келтирганларни Довуд (а.с.) ва Исо (а.с.) лаънатлашган. Бани Исроил бир бирларини ёмонликдан қайтаришмаган. Кўплари куфр келтирганлар билан дўстлашадилар, сабаби улар Аллоҳга, пайғамбарига ва китобларига имон келтирмадилар. Аллоҳ қиёматда уларни жазолайди. Яҳудий ва мушриклар мўминларга нисбатан душманликда ашшадий бўлишлари, мўминларга яқинроқлари мутакаббир бўлмаган насоро олимлари бўлганлиги.
Жамшид Муслимов