close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
22.12.2019 08:39

«Ҳаётнинг энг катта фожиаси бу Худони йўқотиш ва Уни соғинмасликдир» (Ф.Норвуд). Гарчи, атеистларнинг таъкидлашича, улар Худога ишонмасалар-да, айрим насронийлар ва барча мусулмонлар ўз ҳаётининг маълум бир қисмида ҳатто энг ашаддий атеистлар ҳам Худонинг мавжудлигини тан олади, деб ҳисоблайдилар.

22.12.2019 01:44

Худонинг шак-шубҳасиз мавжудлиги

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Туғилгандан сўнг, инсон унинг эҳтиёжи бўлган ҳар нарса муҳайё қилинган ажойиб дунёга келади. Одам нафас олиши керак, бунинг учун Ерда кислород мавжуд. Атмосферада шунчалик кўп кислород борки, биз нафақат омон қолишимиз мумкин, балки бемалол нафас оламиз. Ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун бизга иссиқлик манбаи керак, шунинг учун бизда Қуёш бор ва у Ердан аниқ бир масофада жойлашган бўлиб, бизнинг сайёрамиз ундан зарар кўрмасдан исиниши ва ёритилиши мумкин.

02.12.2019 22:23

Иймон ва мансаб учун хизмат

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Сизга тегишли  бўлмаган нарсаларни пулга чақиш мумкинми? Масалан, Худога хизмат қилишни? Замонавий руҳонийларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, бу мумкин экан. Масалан, харизматик-протестант пастори Жойс Майернинг бойлиги 25 миллион долларга баҳоланади ва у бир нечта ҳашаматли вилла, шахсий бизнес-джет ва "Роллс-Ройc"ни ўз ичига олади.

23.10.2019 20:46

Эътиқодларимиз қаердан пайдо бўлади?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Биз, мусулмонлар, инсоннинг руҳи борлигига ишонамиз. Биз уни кўра олмаймиз ва унинг асл табиатини англаб ета олмаймиз. Бизда у ҳақида озгина маълумот бор, холос. Руҳ инсонда энг муҳим нарса ва у бизнинг онгимиз билан узвий боғлиқдир.

29.08.2019 10:52

Яқинда Малайзиянинг Жохор шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда 18 жуйтлик никоҳдан ўтди ва янги турмуш қурганлардан бири ҳаётга бўлган муносабати ва ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ҳайратда қолди. 25 ёшли Амир, 2 йилдан бери ногиронлар аравачасида ўтирган 22 ёшли Ойша билан узук алмашди ва бир умрга садоқатли бўлишга ваъда берди.

19.08.2019 13:40

Мусулмонларнинг ҳисоблашича, ер юзида ҳаёт пайдо бўлишидан олдин ҳамма оламлар Аллоҳ мавжудлигининг гувоҳи бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғонасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла» (Аъроф сураси, 172).

28.07.2019 03:34

Бугунги кунда иймон заифлиги устидан шикоятлар қилиш мусулмонлар учун  одатий ҳолга айланди. Бу ерда ҳеч қандай даҳшатли нарса йўқ. Бу, агар инсон фақат иймоннинг заифлиги ҳақида шикоят билан чекланиб қолмасдан, уни тиклаш учун чоралар кўришни бошласа – аломатларни аниқлаш ва тегишли даво чораларини излашга киришса, соғлом ҳодиса ҳисобланади.

25.07.2019 03:17

Аллоҳга ишонч

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Қайси дўстим менга яқин эканлигини ким айта олади: ёнимдагисими ёки узоқларда мени эслайдиганими? Ким менга бойликларимдан қай бири ҳақиқатда ўзимга тегишли эканлигини айта олади? Бизни ўраб турган бу оламда ҳамма нарса нисбий ва ҳар нарса ҳам кўринганидай эмас. Ҳеч нарсага ишониб бўлмайдиган бу дунё эътиқод синови учун мукаммалдир.

20.07.2019 17:46

Иймонни мустаҳкамлаш: 7 қадам

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Иймонимиз доим ҳам биз истагандай кучли ва мустаҳкам бўлавермайди. У кўпинча турли ҳаётий вазиятларга қараб ўзгариб туради. Иймоннинг сусайишига шайтоннинг айёрона васавасалари ва ибодатдаги камчиликлар каби бир неча хил сабаблар бор. Сабабидан қатъи назар, ҳар биримиз ўзимизга қараб боришимиз ва Иймонимиз сусая бошлаганини ҳис қилишимиз билан уни кучайтириш бўйича чоралар кўришимиз зарур. Бунинг учун иймонни нималар сусайтиришини ва бунга қандай қилиб чап беришни, шунингдек, уни нима кучайтиришини билиш зарур.

21.04.2019 18:34

Вақти вақти билан ОАВ орқали ҳалокатли касалликлардан мўъжизага кўра шифо топганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинади ва шифокор ва олимларнинг юзида, одатга кўра, истеҳзоли табассум пайдо бўлади. Замонавий тадқиқот усуллари билан тасдиқланган, рад қилиб бўлмайдиган фактлар ҳақида сўз борсада, анъанавий тиббиёт ёки бунга қўл силтайди, ёки беморнинг кутилмаган соғайишини дастлабки ташхиснинг нотўғри қўйилганлиги билан тушунтиришга уринади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase