close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Иймон ва севги Амир ва Ойшага ногиронлар аравачасида ўтирганига қарамай бахт топишга ёрдам берди

Яқинда Малайзиянинг Жохор шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда 18 жуйтлик никоҳдан ўтди ва янги турмуш қурганлардан бири ҳаётга бўлган муносабати ва ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ҳайратда қолди. 25 ёшли Амир, 2 йилдан бери ногиронлар аравачасида ўтирган 22 ёшли Ойша билан узук алмашди ва бир умрга садоқатли бўлишга ваъда берди.

Ёш мусулмон қиз мотоцикл иштирокда аварияга учраган, шундан сўнг у фалаж бўлиб қолди ва оила қуриш ҳақида умид ҳам қилмай қўйганди.
Амир ва Ойшанинг тақдирини белгилаб берган учрашув гўёки тасодифан рўй берган – уларнинг иккаласи жанг шаклидаги PlayerUnknown’s Battlegrounds кўп фойдаланувчилар иштирок этадиган уйинга қизиқарди ва улар кибер-маконда танишиб қолдилар, хабар беради IslamNews сайти Malay Mail га ҳавола қилган ҳолда.
Вақт ўтиши билан улар бир-бирини ёқтириб қолди ва кейинчалик Амир Ойшага турмушга чиқишни таклиф қилди. Ойшанинг шифокори Камарул Ариффин Нур Саданнинг айтишича, қиз узоқ вақт тушкунлик ҳолатида бўлган ва унинг тикланиши осон бўлмаган. Амир билан учрашув эса барчасини ўзгартирди ва энди Ойша соғайиб кетишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase