close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
04.07.2022 06:16

Туркиянинг Адана шаҳри яқинларида ўтказилган қидирув-разведка ишларида юқори сифатли нефт заҳираси топилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған телемурожаат орқали маълум қилди.

23.06.2022 18:48

Туркия ва Саудия Арабистони минтақа келажагига хизмат қилиш мақсадида тарихий қардошликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиради

04.06.2022 15:42

Россия Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия демократик кучлари жангариларига қарши ҳарбий кампания таҳдидларини янгилаганидан кейин Туркияни Суриянинг шимолида ҳужум қилмасликка чақирди.

01.06.2022 18:04

Туркия президенти журналистларга ҳали ҳам Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилмоқчи эканлигини айтди.
Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия ва Швеция делегациялари билан ўтган ҳафта бўлиб ўтган учрашувларнинг "кутилган даражада ўтмаганини" айтиб, Туркиянинг хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун ҳеч қандай қадам ташланмаганини қайд этди.
«Тойиб Эрдўғон Туркия Республикасининг бошида экан, террорни қўллаб-қувватловчи мамлакатларнинг НАТОга аъзолигига "ҳа" деб айта олмаймиз», деди у шанба куни Озарбайжонга ташриф буюрганидан сўнг ўз самолётида журналистларга, хабар қилади Hurriyet газетаси.
Эрдўған делегация йиғилиши кечаси Суриянинг шимоли-шарқидаги Рожава маъмурияти аъзоси Солиҳ Муслим билан Швеция давлат телевидениесига берган интервьюсига тўхталди. У буни Туркия ҳақли равишда Анқара 1984 йилдан бери курашиб келаётган террорчи Курдистон ишчи партиясининг бир тармоғи сифатида кўраётган YPG ни Швеция томонидан қўллаб-қувватлаётганига далил сифатида келтирди.
"Улар ҳалол эмас ва ҳақиқий эмас", деди Эрдўған ва "террорчиларни бағрига босган, террорчиларни тиззаларида овқатлантирадиган" мамлакатларга рухсат бермасликка ваъда берди. У, шунингдек, Германия, Франция ва Нидерландияни террорни қўллаб-қувватлашда худди шундай "хато" қилишда айблади.
Халқ ўзини-ўзи мудофаа қилиш отрядлари ёки YPG "Исломий давлат"га қарши курашда АҚШ бошчилигидаги кучларнинг таянчи ҳисобланади. Туркия 1984 йилдан буён Туркия ва Шимолий Ироқда Курдистон Ишчилар партияси ёки КИПга қарши курашиб келади ва у ерда ўз амалиётларини кучайтирган. Анқара YPG ни ўз чегарасидан узоқлаштириш учун Сурияда ҳам трансчегаравий операциялар ўтказди.
НАТОнинг барча аъзолари Скандинавиядаги икки давлат Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги хавотирлардан келиб чиққан ҳолда иттифоққа қўшилиш ҳақидаги тарихий ташаббусини маъқуллаши керак. Альянсдаги иккинчи йирик армияга эгалик қилувчи Туркия унга қурол-яроғ сотишга қўйилган чекловлар олиб ташланмаса, чоралар кўрилмаса, уларнинг киришига рухсат бермаслигини айтди.

22.05.2022 09:02

Россиянинг Украинага бостириб кирган пайтдан бошлаб уч ой давомида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз мамлакатининг жаҳон майдонидаги таъсирчанлигини ошириш учун бор кучини сарфлади. У Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда асосий воситачи бўлишга ҳаракат қилди ва энди Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига тўсқинлик қилиб, бутун дунё эътиборини тортди.

20.05.2022 10:32

Эрдўған Европани изза қилди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Россия томонидан Украинада бошланган уруш геосиёсий вазиятни кескинлаштирди ва муҳим ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг – дунё харитасини тубдан қайта тақсимлашгача бўлган ўзгаришларнинг хабарчисига айланди.

07.05.2022 19:06

Апрел ойида Туркиянинг расмий инфляция даражаси деярли 70 фоизга кўтарилди, бу эса кўпинча инқироз учун иқтисодий сиёсати айбланаётган Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ташвишга солмоқда.

21.04.2022 17:12

Туркия ва Эрдўғанни ким бошқаради?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Республика туғилишидан то ҳозирги кунгача бўлган Турк сиёсатини тарихий таҳлил қилиш йўлига тўхталайлик. Бу йиллардаги бу геосиёсий қўзғолонларда турк элитаси томонидан қабул қилинган қарорларда кўплаб парадокслар яшириниб, жавобсиз саволларга сабаб бўлмоқда.

19.04.2022 23:28

Ушбу тадбирда туркий дунёнинг диний етакчилари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳам иштирок этди.

19.04.2022 23:21

уркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған кеча, 17-апрел куни Фаластин Давлат раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase