"Биз бундай ҳарбий операция ҳақидаги хабарларни хавотир билан олдик. Сурия Араб Республикаси қонуний ҳукуматининг розилигисиз бундай қадам САР суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бевосита бузиш, қўшимча ҳаракатларни қўзғатади, бу мамлакатда кескинликни кучайтиради. Умид қиламизки, Анқара Суриядаги шундоқ ҳам оғир вазиятнинг хавфли ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тияди", — деди пайшанба куни Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Захарованинг қўшимча қилишича, Россия Федерацияси Туркиянинг миллий хавфсизликка таҳдид солаётган хавотирларини тушунади, бироқ Анқарани муаммонинг ечими сифатида Дамашқдаги "қонуний" ҳукуматга таянишга чақиради.
"Шу нуқтаи назардан, биз Сурия-Туркия чегарасида ишончли хавфсизликни фақат қўшни зонага Сурия хавфсизлик кучлари ҳарбий хизматчиларини жойлаштириш орқали таъминлаш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Бу Анқаранинг Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тўғрисида бир неча бор расман овоза бўлган баёнотларининг амалий ифодаси бўлади", дейилади пайшанба куни Россия ТИВ сайтида эълон қилинган хабарда.
Биз ўқувчиларимизга Россия Ташқи ишлар вазирлигининг "хуцпа" дан бошқа нарса деб аташ қийин бўлган тўлиқ чуқурлигини ўзлари баҳолаш имкониятини қолдирамиз.
Ҳозирда қўшни давлатда босқинчилик ва мустамлакачилик уруши олиб бораётган мамлакат "САРнинг қонуний ҳукуматининг розилиги" ва "САР суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бевосита бузиш"дан хавотирда.
Россия Туркиянинг Суриядаги янги операциясига қарши
Россия Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия демократик кучлари жангариларига қарши ҳарбий кампания таҳдидларини янгилаганидан кейин Туркияни Суриянинг шимолида ҳужум қилмасликка чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси