Эрдўған “Аданадаги 2 та скважинада юқори сифатли нефть манбаси топилди. Заҳира миқдори 1 миллиард долларга яқин деб баҳоланмоқда” деди.
Энергетика ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алпарслон Байроқдор аввалроқ Туркия 2022 йили газ истеъмолини орттириб, ёқилғи етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ўлка нефт ва газ разведкаси дастурларини ривожлантириб, инфраструктурага катта маблағ ажратмоқда. Масалан мамлакатда Озарбайжон, Грузия, Греция, Албания ва Италия билан иккита катта лойиҳа иш бошлаган.
Туркияда катта нефт заҳираси топилди
Туркиянинг Адана шаҳри яқинларида ўтказилган қидирув-разведка ишларида юқори сифатли нефт заҳираси топилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған телемурожаат орқали маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
