close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қачон ботил ҳақнинг устидан ғолиб бўлади?

Соғлом фитратлар Аллоҳ унга берган соф табиат туфайли ҳақни қабул қилиб, ботилни рад этади. Қалб ҳаққа боғланиб, унда собит тураверса, ҳақ ҳам ботилга устидан ғолиб бўлиб тураверади.

Соғлом фитратлар Аллоҳ унга берган соф табиат туфайли ҳақни қабул қилиб, ботилни рад этади. Қалб ҳаққа боғланиб, унда собит тураверса, ҳақ ҳам ботилга устидан ғолиб бўлиб тураверади.
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг “Маноқиб ал-имом Аҳмад” китобида шундай ривоят қи-линган: “Миҳна кунлари - муътазилалар аҳли сунна устидан ғолиб бўлиб, давлат раҳбари билан “Қуръон - махлуқ” деган сўзни айтишга чақирган кунларда - Аҳмад ибн Ҳанбалга: “Эй Абу Абдуллоҳ, ҳақнинг устидан ботилнинг қандай ғолиб бўлганини кўрмаяпсизми?” деб сўрашди. Шунда: “Асло (бундай бўлиши мумкин эмас)! Албатта, ботилнинг ҳақ устидан ғолиб бўлиши қалбларнинг ҳидоятдан залолатга ўтиши билан бўлади. Бундан кейин қалбларимиз ҳақни лозим тутсин”, деган.
Юқорида келтирилган ҳадисни Имом Бухорий “Ат-тарих ал-кабир” асарида улуғ саҳобий Вобиса ибн Маъбад Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Имом Нававий “Арбаин” китобида ушбу ҳадисни 27-ҳадисда бундан кўра тўлиқроқ лафз билан келтирган ва: “Ҳасан ҳадис. Уни икки имом - Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Доримийнинг “Муснад”идан ҳасан иснод билан ривоят қилдик”, деган.

Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase