close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мунофиқлик куфри

Куфр навларининг ичида Исломий борлиқ ва Исломий ҳаётга хатари энг улкан ва қаттиқроғи мунофиқлик куфридир. Чунки бундай кимсалар, намоз, закот ибодатларида, бошқа амалларни бажаришда мусулмонлар орасида, улардан эътибор кўриб яшайдилар. Шу билан бирга улар ичкари-да мусулмонларга душмандирлар. Уларга ҳийла-макр қиладилар. Мусулмонларнинг душманларини ўзларига дўст тутадилар. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим мунофиқларнинг хабарларини баён қилиб, уларнинг айбларини очиб, уларнинг сифат-ахлоқларини маълум қилади. Тавба сураси “Фозиҳа - шарманда қилувчи” деб ҳам номланди. Чунки сура уларнинг турларини кетма-кет келти-риб, уларнинг сифатларини очиб ташлади. Улар ҳақида “мунофиқлар” деган хос сура ва кўплаган оятлар нозил қилингандир.

Бақара сурасининг аввалида тақводорлар ҳақида уч ёки тўрт оят, кофирлар ҳақида икки оят нозил қилинган бўлса, мунофиқлар ҳақида ўн уч оят нозил қилинган.
Шунинг учун Аллоҳ таоло мунофиқларга дў-захнинг энг тубидан жой тайёрлаган. Аллоҳ таоло айтади:“Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга богланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар - ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда (Қиёмат Кунида) Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак!”. (Нисо сураси, 145-146-оят)
Агар бу мунофиқлар очиқ тарзда кофирликларини тан олсалар эди, ўз ўринларини аниқла-ган, бизни ҳам хотиржам қилган бўлар эдилар. Лекин улар қуйидаги оятда зикр қилинган кимсаларга айландилар:“Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганла-ри ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар”.(Бақара сураси, 9-оят)

Юсуф Қарзовийнинг
Амалларнинг мартабаларини англаш китобидан
Захириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase