close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қандай қилиб қадарга имон келтириш таъмини тотиш мумкин?

Сенга етган ёки етмаган нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳдан эканини аниқ ишонч билан билишинг лозим.

Сенга етган ёки етмаган нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳдан эканини аниқ ишонч билан билишинг лозим.
Имом Аҳмад “Муснад” ва Абу Довуд “Сунан” асарида улуғ тобеин Валид ибн Убодадан ривоят қилган: “Отам - Убода Ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг олдига кирдим. Ушбу касалликдан ўлими намоён бўлиб қолган эди. Мен: “Отажон, менга насиҳат қилинг ва мен учун ғайрат қилинг”, дедим. Шунда: “Эй ўғлим, албатта, сен қадарнинг яхши ва ёмонига имон келтирмагунингча ҳаргиз имон таъмини тота олмайсан ва Аллоҳ таборака ва таолони билиш ҳақиқатига ета олмайсан”, деди.
“Отажон, мен қадарнинг яхши ва ёмонини қандай қилиб билишим мумкин?” деб сўрадим. Шундай дедилар: “Сендан янглишган нарсага сенга етмаслиги ва сенга етган нарса сени янглишмаслигини билишинг (билан бўлади). Эй ўғлим, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: “Албатта, Аллоҳ таборака ва таоло аввалги яратган нарса қаламдир. “Ёз”, деди. Ўша соатда Қиёматгача бўладиган нарсани югуртирди (ёзди)”. Эй ўғлим, сен шу нарсанинг устида бўлмай (тақдирнинг яхши ва ёмонига имон келтирмай туриб) ўлсанг, дўзахга кирасан”.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида эдим. Шунда менга у зот: “Эй болакай! Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман. Аллоҳни(нг буйруқ-қайтариқларини) муҳофаза ҳил, шунда У Зот сени муҳофаза ҳилади. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, Уни рўпарангда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фаҳатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) ҳилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қалам кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган”, деб айтдилар”. Бу ҳадисни Имом Термизий ривоят қилган ва ҳасан саҳиҳ, деган.

Ҳорис Муҳосибийнинг "Рисолатул мустаршидийн" китобидан
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шарҳи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase