close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «албатта, мен бир кунда аллоҳга юз марта истиғфор айтаман», деганлари ҳақида

 

 

 

Агар Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга икки қўлларини кўтарган ҳолда чиқиб:

Агар Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга икки қўлларини кўтарган ҳолда чиқиб: «Эй одамлар! Роббингизга истиғфор айтинглар. Сўнгра У Зотга тавба қилинглар. Албатта, мен бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
Бошқа ривоятда: «Албатта, қалбимга ғавн бўлади. Албатта, бир кунда Аллоҳга юз марта истиғфор айтаман».(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Табароний ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)

Абу Абдуллоҳ деди: Мағфират ёпиш ва тўсишдир. Мўмин банда мийсоқ кунида Аллоҳ таолога итоат қилишга ва ҳузурида бўлишга байъат қилган. Қачонки у гуноҳ қилса ва мақомини тарк этса, беркитилишидан чиққан ва яланғоч бўлган бўлади. Шунинг учун унга, тавба қил, яъни мақомингга қайт дейилади. У ўзини яланғоч ҳолида кўрганида, тўсилишни талаб қилди, Аллоҳ таолога яланғочлигидан қочди ва сатрланди. Бас, унга, Роббингга, байъатдаги мақомингга сатр ила қоч, модомики байъат мақомида турар экансан, У Зот-нинг қаноти остидасан дейилди. Шунинг учун ҳам истиғфор билан бошланиб, сўнгра тавбага ўтилди.
Аллоҳ таоло демиш:«Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унга тавба қилинглар».(Ҳуд сураси, 3-оят.)
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саҳифасида кўп истиғфор топса, унга яхшиликлар бўлсин», деганлар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қалбларнинг темирнинг занги каби занги бўлади. Унинг жилоси истиғфордир», дедилар».
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда қачон гуноҳ қилса, унинг қалбида бир қора доғ пайдо бўлади. Агар қайтарса, бошқа доғ бўлади. Охири қалбини моғор босади. Қачон тавба қилса ва қайтса, қалби сайқал топади», дедилар ва сўнгра тиловат Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир».(Мутоффифун сураси, 14-оят)
Билки, мағфиратнинг даражалари бордир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламники ўтган ва қолган барчасининг мағфиратидир. У зотдан кейингиларнинг мағфирати эса, қилган яхши амалларига қараб бўлади.
Сатр ҳам турлича бўлади. Баъзиларни ҳаётдаги кунларида сатр қилинмайди. Қачон дўзахга ўтиш бўлса, дўзахга тушмаслиги учун сатр қилинади. Баъзиларни икки мавзеда ҳам сатр қилинади. Аммо арзда сатр қилинмайди. Баъзиларни эса ҳам икки мавзеда, ҳам арзда, фаришталарнинг ҳузурида сатр қилинади. Сўнг у билан Робби саволда холи қолади. У шиддатли ҳаёга йўлиқади. Баъзиларни...


Хаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф таржимаси

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase