Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида саҳобаларидан бир жамоа турганида: «Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларингизни ўлдирмаслик, ичингиздан бўҳтон тўқиб чиқармаслик ва маъруф ишда осий бўлмасликка менга байъат қилинг. Ким буларга вафо қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйиб, дунёда жазога тортилса, бу унга каффоратдир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйсаю, сўнгра дунёда Аллоҳ уни яширган бўлса, бу Аллоҳга ҳаволадир: хоҳласа уни афв қилади, хоҳласа жазолайди», дедилар. У зотга ана шунга байъат қилдик» (Муттафакун алайу).
Аввало ҳадиснинг ровийси Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу билан танишиб олсак. У кишининг куняси Абул Валид бўлиб, ан-сорий саҳобалардан бўлган. Бундан ташқари Хазражий ҳам бўлган. Барча ғазотларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шерик бўлган. Гўзал қадди-қомат эгаси бўлган. Ҳимсда ҳоким бўлган. Фаластин ёки Маккада вафот этган.
Ушбу ҳадисга алоқадор бир неча сўзлар бор: Ҳадисда лафзи келди. Бу сўз ўндан қирққача бўлган кишилар-ни ўз ичига олган жамоани англатади. Бу сўз «қувват», «шиддат» каби маъноларни англатади. Чунки бундай ададдаги жамоатда куч-қудрат пайдо бўлади.
Ҳадисда лафзи келган. Бу лафз дан чиққан бўлиб, бу лафз ҳам ўз навбатида дан олинган. Байнинг маъноси молни молга алмаштиришдир. Бу ўринда мажозий маъно ирода қилинган. Яъни тоат ибодат эвазига жаннатга эришиш. Яъни саҳобалар тара-фидан тоат-ибодатни лозим тутиш, нариги тарафдан эса жаннатни эваз қилиб бериш.Ҳадисда биринчи бўлиб Аллоҳ таолога ширк келтиришдан қайтарилди ва бу ўринда лафзи накра ҳолда келтирилди. Накра агар нафийдан кейин келса, умумни ифодалайди. Шу сабабдан бу лафз ширкнинг барча турларини ўз ичига олади.
Иккинчиси ўғрилик қилмаслик.Учинчиси зино қилмаслик.Тўртинчиси ўз болаларини ўлдирмаслик.
Савол: Болалардан бошқаларни ҳам ноҳақ ўлдириш қайтарилган иш-ку! Нима учун бу ерда болаларни хос зикр қилди?
Жавоб: Бунга иккита жавоб бор:Биринчи: Ушбу хослаш бирор ишнинг энг ҳунук кўринишини зикр қилиш ила хослашдир. Яъни болаларни ўлдириш ноҳақ ўлди-ришнинг энг ҳунук кўринишидир. Лекин бундан бошқаларни ноҳақ ўлдириш жоизлиги келиб чиқмайди. Болаларни ўлдириш қотилт&к-нинг энг ёмон кўриниши эканига икки сабаб бор: аввалгиси бегуноҳ жонни ўлдириш бўлса, иккинчиси қариндошлик риштасини узишдир.
Иккинчи: Уша даврда араблар ичида ўз болаларини ўлдириш кенг тарқалган эди. Айни мана шу улкан жиноятдан қайтариш мақ-садида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гуноҳни хослаб зикр қилдилар.
Ҳадисда зикр қилинган бешинчи иш бўҳтон қилмаслик. Бўхтон бу бирор инсонда топилмайдиган нарсани унга нисбат беришдир.
жумласида киноя бор. Аслида бунинг луғавий маъноси «қўл ва оёқларингиз орасидан тўқимоғингиз» бўла-ди. Бу ўринда айрим аъзоларнинг зикр қилиниши зотдан киноядир. Чунки аксар феъллар оёқ ва қўллар воситасида амалга оширилади. Шу эътибордан бунинг маъноси «ўзингиздан бўҳтон тўқиб чи-қармаслигингиз» бўлади. Иккинчи важҳ шуки, бу ибора бировга тўғридан-тўғри юзма-юз турган вақтда туҳмат қилмаслиқдан киноя. Чунки бу тарзда туҳмат қилиш, туҳмат қилинаётган кишига жуда оғир ботади. Учинчи важҳ эса, бу жумла қалбда пайдо бўладиган ёмон гумондан киноя. Яъни қўл ва оёқларингиз орасидаги қалбдан бўҳтон тўқиб чиқармаслигингиз маъносида бўлади.
Савол:жумласи келтирилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом буюрадиган ҳар бир иш маъруф бўлса, бу ерда ибораси билан кифояланса бўлардику.қайдини келтиришда қандай маъно бор?
Жавоб: Бу ерда маъруфга тарғиб учун шундай келтирилган. Яъни бу юрилган ишни тарк қилмангл ар маъно сидадир.
Савол: Ҳадисда: Ким буларга вафо килса,(унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир), дейилди. калимаси зиммага лозим бўлишни ифода этади. Бу жумладан гўёки у бандага ажр бериш Аллоҳ таолога лозим бўлиб қоляпти-ку!. Бу маъно мўътазилийларнинг фойдасига ҳужжат бўлиб қолмайдими?
Жавоб: Лозимлик икки қисм бўлади: Лузуми тафаззулий (фазилатга кўра лозимлик) ва лузуми истиҳқоқий. Бу мақомда лузуми тафаззулий ирода қилинган. Чунки банда солиҳ амалларни қилгани учун унга ажр-мукофот берилиши ва шу сабабли унинг жаннатга кириши Аллоҳ таолонинг фазли туфайли бўлади. Чунки тоат ибодатларга бўлган куч-қувват ва тавфиқни Аллоҳ таолонинг Узи беради. Шу эътибордан жаннатга кириш Аллоҳ таолонинг фазли ва карамидан бўлади.
Ривоят қилинишича, Бани Исроилда бир обид киши бўлган экан. У ибодат қилиш учун тоғу тошга чиқиб кетибди. Аллоҳ таоло ўша ерда унга бир анор ва унинг остида сувни жорий қилиб қўйибди. У обид ундан истеъмол қиларди. Ўша ерда у беш юз йил ибодат килди ва қазоси етиб вафот эди. Аллоҳ таолога йўлиққан чоғи Аллоҳ таоло фаришталарга бу бандани Ўзининг раҳмати ила жаннатга олиб киришни амр қилди. Шунда ҳалиги обиднинг қалбидан «беш юз йил ибодат қилган бўлсам ҳам, Аллоҳ таоло мени Ўз раҳмати туфайли жаннатга олиб киряпти», деган ўй ўтди. Қалбларда ўтган нарсаларни ҳам билгувчи Зот бу обидни дўзахга олиб боришни амр қилди. Уни дўзах томон олиб бордилар. Дўзах иссиғининг тафти-дан мазкур обидга қаттиқ чанқоқ етди. Шунда унинг олдидан бир дам ўтиб қолди. Унинг қўлида бир косада сув бор эди. Обид ҳалиги одамдан сув сўради. У одам сув текин эмаслигини, унинг эвази беш юз йиллик ибодат эканини айтди. Обид рози бўлиб ибодатини сувга алмашди. Охир-оқибат ҳолатни тушуниб етган обид ўша онда саж-дага йиқилди ва Аллоҳ таолога ёлворди. Аллоҳ таолонинг раҳмати-сиз жаннатга кира олмаслигини англаб етди.Демак, жаннатга кириш фақат Аллоҳнинг фазли билангина бўлади.
Ҳадиснинг давомида «бу унга каффоратдир» жумласи келитирилди. Яъни ким дунёда гуноҳларига яраша жазо олса, бу нарса унга каффорат бўлади.
Савол: Ширк келтирган инсон ширк туфайли дунёда унга ҳад ижро этилиб қатл қилинса, бу нарса унинг учун ҳам каффорат бўладими? Ҳолбуки, кофирнинг қатл қилиниши каффорат ўрнига ўт-маслигига ижмо қилинган. Ҳадиснинг зоҳири унинг қатл қилиниши каффорат ўрнига ўтишига далолат қилмайдими?
Жавоб: Бу ўриндаги каффорат масаласи «умумдан бир қисми ирода қилинган» қабилидадир. Шунга кўра бундан гуноҳи кабираларни содир этиб, шу туфайли ҳад ижро қилинган мусулмонлар тушунилади. Кофирлар бунинг остига кирмайди.
Бу ўринда биз ҳанафийлар ва шофеъийлар ўртасида ҳад масаласида ихтилоф бор: Ҳад сатр қилгувчими ёки зажр қилгувчими (яъни тўсувчими ёки тиювчими)? Ҳанафийларга кўра, ҳад зажр қилгувчи-дир. Яъни ҳад сабабли унинг гуноҳи буткул афв бўлиб кетмайди. Балки ҳад воситасида одамларни гунохдан тийилади ва оламни гунохдан холи қилинади. Банда тавба қилмайдиган бўлса, ушбу гуноҳи туфайли охиратда Аллоҳнинг хоҳишига кўра азобланиши ҳам, ёки кечирилиши ҳам мумкин. Шофеъийларда эса, ҳад сатр қилгувчи, яъни ҳаддан сўнг гуноҳ афв бўлиб кетади. Икки мазҳаб ўртасидаги ушбу масалада ихтилоф бўлди. Бунинг самараси гуноҳларни буткул бекор қиладиган нарсаларда намоён бўлади. Ҳанафийлар гуноҳларни буткул ювиб юборадиган нарсаларни иккита дейишади: Тавба ва илоҳий фазл. Шофеъийлар бўлса, ушбу икки нарсага каффоратни ҳам қўшишган. Ҳанафийлар каффоратни зажр қилгувчи дейишига йўлтўсарлар жазоси борасида нозил бўлган ушбу оят далил бўлади:Ана шу (жазо) уларга бу дунёда шармандалик бўлур. Охиратда эса, улар учун улкан азоб бор.(Моида сураси, 33-оят.)
Бу оятдан йўлтўсарлар учун охиратда ҳам алоҳида ҳисоб-китоб бор экани маълум бўлади.
Имом Ҳокимнинг «Мустадрок»ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бир ҳадис ривоят қилинган. Унда Пайғамбар алайҳиссалом:«Ҳадлар эгалари учун каффоратми ёки йўқми билмайман», деганлар. Бу ҳадис ҳам тавбанинг зарур эканига далолат қилади.
Имом Шофеъийнинг далиллари биз ўрганаётган мазкур ҳадисдир. Биз бунга бир нечта жавоблар берамиз: йўлтўсар борасида зикри ўтган оят, шунингдек, ўғрининг тавбаси, покиза аёлларни зинода айблаган кишининг тавбаси ҳақидаги оятлар ва бундан бошқа бир қанча далилларга биноан айтилган.
Иккинчи: Ҳад ижро қилинган шахс учга бўлинади: Ҳад ижро қилинган ва тавба ҳам қилган; ҳад ижро қилинган, гунохдан тийилган, лекин тавба қилмаган; ҳад ижро қилингандан кейин ҳам гунохда давом этган.Имом Муҳаммаддан бир ривоят нақл қилинган. Унда айтилишича қўл ва оёғи кесилган бир одам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, қозининг устидан «менга зулм қилди», деб шикоят қилади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у одамни жуда кўп бора қаттиқ ибодат қилганини кўрган эдилар. Шунинг учун унинг бу ҳолатидан қози ҳақиқатта ҳам унга зулм қилганмикан, деб ўйлаб қолади. Бир куни Асмо розияллоҳу анҳонинг тақинчоқлари йўқолиб қолади. Бар-ча уни излашга тушибди. Ҳалиги одам ҳам бирга қўшилиб излабди. Ора-орада одамларга қарата «Ким шундай улуғ инсонларнинг молини олиб, уларни танг аҳволга солди экан? У одамни Аллоҳ расво қилсин», деб жар солиб, бад дуо ҳам қилиб қўяр экан. Шунда ҳалиги тақинчоқлар бир заргарнинг ҳузуридан топилибди. Суриштириб кўришса, ҳалиги оёқ қўли кесилган одам уни заргарга олиб келиб сотгани маълум бўлган. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтган экан:«Бу одам қандай одамки, ўзи шу ишни қилиб туриб, тағин ўзини бад дуо ҳам қилади». Ҳад ижро қилингандан кейин гунохда давом этган киши ҳам худди шундай бўлади.
Биз ўрганаётган масаладаги каффорат аввалги икки тоифага, яъни ҳад ижро қилинган ва тавба ҳам қилган ҳамда ҳад ижро қилинган, гуноҳдан тийилган, лекин тавба қилмаган шахсларга тегишли бўлади. Лекин учинчи тоифадаги шахс, яъни ҳад ижро қилингандан кейин ҳам гунохда давом этган киши учун эмас.
Учинчи: дан мурод ҳадни жорий қилиш эмас, балки самовий
офатдир.Тўртинчи: Бу ҳадис оҳод хабар саналади. Шу туфайли бу ҳадис билан Қуръони Каримдаги йўлтўсарлар борасида келган оятга зиёда қилинмайди. Ёки бу ҳадис Қуръонга қарама-қарши келгани учун унга амал қилиш тарк қилинади, деймиз. Агар унга ҳад қоим қилинмаса ва жазосини олмаса, унинг иши Аллоҳ таолога топширилади. Яъни Аллоҳнинг иродасига ҳавола қилинади. Хохдаса уни афв қилади, хоҳласа жазолайди.
Савол: Гуноҳи кабирани содир этган шахс дўзахда абадий қола-дими ёки йўқми?
Жавоб: Ҳанафийлар абадий қолмайди деса, мўътазила ва ха-ворижлар абадий қолади, дейишади. Мазкур ҳадисда яъни «Хоҳласа уни афв қилади, хоҳласа жазолайди», дейилди. Мана шу ҳадиснинг ўзи ҳам уларга қарши раддия бўлади.Савол: Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу яъни «У зотга ана шунга байъат қилдик», деди. Байъат қандай бўлади ва унинг асоси нима?
Жавоб: Байъат тўрт қисм бўлади: Ислом байъати, хилофат байъати, жанг байъати ва тариқат байъати. Ҳадисда келган байъат Ислом байъати ҳам, хилофат байъати ҳам, жанг байъати ҳам эмас. Ҳадисда берилган байъат тариқат байъати бўлган. Бу нарса тариқатдаги байъатни бидъат деб, уни инкор қилгувчиларга раддия бўлади. Бундан ташқари, айрим сўфийлар каби ҳидоятни байъатга чегаралаб қўйиб, баъйат қилмаганни сен нажот топмадинг дейиш ҳам тўғри эмас. Муносиб гап шуки, тариқат йўли ҳам ҳидоят учун тайин қилинган йўллардан биридир.Ислом байъати деб, кофир кимса бирор бир фазилатли мусулмон кишининг олдига келиб, шаҳодат калимасини келтириб Исломга кирганида, унинг қўлини тутиб байъат беришига айтилади.Хилофат байъати деб, мусулмонлар халифасининг қўлини тутиб, унинг раҳбар бўлиши учун байъат беришга айтилади.Жанг, уруш байъти деб, жанг олдидан жонини тикиб бўлса-да, урушга отланишга байъат беришга айтилади.Тариқат байъати деб, бирор комил шайхнинг ҳузурида унга қўл бериб, унинг таълимотларига эргашишга, шариат буйруқларига итоат этиб, наҳий ишлардан қайтишга ҳамда зоҳири ва ботинини шариатга мувофиқ қилишга байъат беришга айтилади.Демак, Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидаги байъат тариқат байъати экани аниқ бўлади. Чунки бу байъат қолган бирор байъат турига тушмайди. Мазкур учта байъат турларини бар-ча уламолар қабул қилган. Фақат аҳли зоҳирлар тариқат байъатини инқор қиладилар. Бу инсофдан эмас. Чунки тариқат байъати ҳам са-ҳиҳ ҳадислар билан собит бўлган ва у бидъат эмас.
Валиюддин Хатиб Ат-Табризийнинг
Мишкот Ал-Масобих шархи китобидан
Қудратуллох Сидиқметов таржимаси