close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таяммумнинг қандай қилиниши ҳақида

285. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таяммум - бир зарба юз учун, яна бир зарба икки кулнинг то тирсаклари учун”, дедилар.

285. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таяммум - бир зарба юз учун, яна бир зарба икки кулнинг то тирсаклари учун”, дедилар.
Ҳоким ривоят қилган ва: “Санади саҳиҳ, лекин иккаласи (Бухорий ва Муслим) келтирмаган”, деган. Доракутний: “Ровийларининг ҳаммаси ишончли”, деган. Ибн Жавзий “Таҳқиқ”да айтади: “Усмон ибн Муҳаммад ҳақида баъзи гаплар гапирилган”. Бунга “Танқиҳ”нинг муаллифи “Имом"даги шайх Тақиюддиннинг сўзини тўлдириб шундай эътироз билдирган: “Унинг бу сўзи олинмайди, чунки у гапни ким гапирганини айтмаган. Ваҳоланки. Абу Довуд, Абу Бакр ибн Абу Осим ва бошқалар ундан ҳадис келтирган. Буни Абу Ҳотим ўз китобида келтирган, аммо ҳеч қандай айбламаган” (“Зайлаий”).
286. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таяммум икки зарба, бир зарба юз учун, бир зарба икки кулнинг то тирсаклари учун ”, дедилар.
Дорақутний ривояти. Имомлар бу ҳадиснинг мавқуфлиги саҳиҳроғ дейишган.( Мен айтаманки, лекин Абу Ҳанифанинг “Муснад”ида келишича, у кишининг наздида бу ҳадиснинг марфуьлиги саҳихдир. Чунки Абу Ҳанифа буни Абдулазиз ибн Абу Раводдан. у Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккн зарба уриб, таяммум қилар эдилар. Бир зарба юз учун, бир зарба қўлнинг то тирсаклари учун" (Зубайдийнинг “Уқудул жавоҳирил мунийфа”сида келган). Абдулазиз ибн Абу Равод тўрт “Сунан” муаллифларининг ровийларидан. Бухорий ҳам у кишидан муаллақ ҳолда ривоят қилган. У ростгўй, кўп ибодатли киши бўлган. Аҳмад айтади: “Унинг ҳадислари яроқли”. Муржиийлик билан айбланган, аммо исботланмаган (“Мезон” ва “Тақриб”).
 
Таяммумнинг қандай қилиниши ҳақидаги бобга шарҳ’

(Бунда иккита масала бор. Биринчиси - уни бажаришдаги кўриниши. Имом Аҳмад. Исҳоқ ва Авзоийлар: “Битта зарба урилиб, ҳам қўлга ва ҳам юзга масҳ тортилади”, деган. Абу Ҳанифа, Шофеий ва Молик: “Икки зарба урилиб, бири юзга, ва иккинчиси икки қўлга тортилади”, деган. Ҳасан ибн Ҳай ва Ибн Абу Лайло: “Икки зарба урилиб, иккаласига ҳам юз ва ҳам қўлга масҳ тортилади”, деган. Ибн Сирийн: “Учта зарба урилиб, учинчисига биргаликда масҳ тортилади”, деган. Иккинчи масала эса икки қўлнинг қаеригача масҳ тортилиши ҳақида. Имом Аҳмад, Исҳоқ, Авзоий ва Зоҳирийлар: “Фақат кафтга масҳ тортилади, билакларга эмас”, деган. Қолган уч имом ва жумҳур уламолар: “Тирсаккача тортилади”, дейишган. Имом Моликдан ривоят қилинишича, кафтга масҳ тортиш фарз, ундан ортиб тирсаккача бўлгани суннат, деган. Фақат Зуҳрий ўзлари алоҳида: “Елкагача, қўлтиқлар билан масҳ тортиш фарз”, деган (“Айний”).

“Жобир розияллоҳу анҳудан” деб бошланувчи ҳадис ҳақида. Муаллиф айтади: “Умдатул қорий”да бу ҳадисни нақл қилганидан кейин ундай дейди: “Имом Байҳақий ва Ҳоким бу ҳадисни Исҳоқ Ҳарбийдан ривоят қилган ва санади саҳиҳ дейишган”. Заҳабий айтади: “Санади саҳиҳ. Саҳиҳмас деган кишининг сўзига эътибор қилинмайди”.

“Таълиқул ҳасан”да келишича, Ибн Ҳажар “Дироя”да айтади: “Дора-қутний ва Ҳоким Жобирнинг ҳадисига ўхшаш ҳадисни Ибн Умардан ҳасан санад билан ривоят қилган”. “Талхис”да айтади: “Ибн Жавзий бу ҳадисни Усмон ибн Муҳаммад сабабли заиф деган ва: “У ҳақда баъзи гаплар гапирилган”, деган. Аммо бу сўзи хатодир. Чунки Ибн Дақиқ Ийд айтади: “У ҳакда ҳеч ким гапирмаган. Аммо унинг ривояти шоззлиги рост. Чунки Абу Нуайм бу ҳадисни Арзадан мавқуф ҳолда ривоят қилган ва уни Дорақутний ва Ҳоким келтирган”.
Бу ривоятнинг шозз дейилиши тўғрига ўхшамайди. Чунки марфулиги зиёда бўлиб, у қабул қилинади. Қолаверса, у Абу Нуаймнинг ривоятига ҳам хилоф эмас. Марфуъ ҳадис билан мавқуф ҳадиснинг маъносидаги фарқ катта, улар бир хил эмас. Агар маъноси битта дейилганда ҳам, лекин Усмон ибн Муҳаммад Анмотийга Азранинг асҳобларидан Абу Нуаймдан бошқаси хилоф келмаган. Иккаласи ҳам ишончли ровий бўлса, қандай қилиб бу ривоят шозз бўлади? Шунга кўра, Дорақутнийнинг “бу ҳадиснинг мавқуфлиги саҳиҳроқ” деган сўзи тўғри бўлмайди.
Имом Термизий Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амморга таяммумни юзга ва икки кафтга қилишни буюрдилар”, деган. Ҳасан-саҳиҳ.
Имом Муслим Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амморга: “Икки кўлингни ерга мана бундай урасан', деб, ўзлари икки қўлларини ерга бир зарба уриб, чап қўллари билан ўнг қўлларига ва кафтларининг орқа томонига ва юзларига масҳ тортдилар”.
Имом Нававий “Шарҳи Муслим”да бу ҳадисларга жавобан бундай деганлар: “Бундан мурод Пайғамбар алайҳиссалом зарба уришлари ўргатиш учун бўлган, таяммумнинг ҳаммасини кўрсатиш учун эмас”.

Зафар Ахмад Усмоний Таҳонавийнинг
Эьлоус сунан китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase