close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Охирзамонда илмнинг кўтарилиб кетиши, жаҳолат ва фитналар чиқиши

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, илмнинг кўтарилиб (йўтрлиб) кетиши, жаҳолат қарор топиши, ароқ ичилиши (ичкиликбозлик кенг тарқалиши) ва зинонинг ёйилиши (Қиёмат) соатининг аломатларидандир».

Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят ^илган ҳадис: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, (Қиёмат) соати олдидан шундай кунлар бўладики, унда илм кўтарилиб кетади, жаҳолат тушади - ёйилади ва «ҳарж» кўпайиб кетади. Ҳарж - ўлдиришдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «(Охирзамонда) замон бир-бирига яқинлашади (яъни, вақт баракасиз бўлиб қолади) ва (солиҳ) амал камайиб кетади, (одамлар табиатида) бахиллик (касали) тарқалади, фитналар чиқади ва ҳарж кўпаяди». Шунда саҳобалар: «Нимадир у (- ҳарж), Е Расулуллоҳ?» - дейишди. У зот: «Қотиллик, қотиллик», -деб жавоб бердилар».
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо айтди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитдим: «Албатта, Аллоҳ таоло (охирзамонда) илмни бандалардан суғуриб олмайди, балки илмни уламоларни қабз қилиш орқали олиб қўўяди. Натижада битта ҳам олим қолмагач, одамлар (ўзларига) жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан (жоҳиллардан масъалалар) сўралади, улар эса илмсиз ҳолатда фатво беришади, натижада (ўзлари ҳам) адашишади, (бошқаларни ҳам) адаштиришади».

Муҳаммад Фуод Абдулбоқий
"Марварид маржонлар" китобидан
Зиёуддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase