close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон одам оғир қилмайди, енгил қилади

Чунки мусулмоннинг хулқи ҳар ишда енгилликдир. Бу эса Аллоҳ таборака ва таоло бандасидан рози бўладиган ишдир. У Зот айтади:

“...Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди...” (Бақара сураси, 185-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни енгилликка ундаганлар, уларни қийин қилишдан қайтарганлар: “Ўргатинглар, енгил қилинглар, қийин қилманглар. Бировинглар ғазабланса - сукут сақласин» (Бухорий ривояти).
Хулқида эгрилик, табиатида қизғанчиқлик, тарбия-сида нуқсони бор бўлган кимсагина қийин қилади. Аммо Ислом одоби билан одобланган тўғри инсон қийин қилишни билмайди, унга ўрганмайди. У мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо хабар берганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал килади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш рўпара келса, агар гуноҳ бўлмаса, ўша икки ишнинг енгилини олар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, ундан узоқроқ бўлардилар. У зот ўзлари учун ҳеч ҳам ўч олмаганлар, фақат Аллоҳнинг ҳурмати топталгандагина Аллоҳ таоло учун ўч олганлар”.
Бу одамларни заифлиги, уларнинг юксалиш ва сабрга бўлган қобилиятлари фарқли эканлигини англашдир. Уларга енгиллик муносибдир. Уларга қийинчилик каби бирор нарса озор бермас. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш рўпара келган пайтда, агар гуноҳ бўлмаса, ўша икки ишнинг енгилини олар, агар гуноҳ бўлса, ундан узоқ бўлар эдилар. Бу билан у зот Шариат қилинган ҳалол амални бажарганда енгилликни ихтиёр қилдилар, мусулмонларнинг ҳаёти қийинчиликдан холи бўлиши учун уни мусулмонларга суннат қилдилар.

Муҳаммад Али Ҳошимий
"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase