close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Охирзамон аломатлари: Туркиянинг Кония вилоятида 100 дан ортиқ чуқур(воронка)лар пайдо бўлди.

Туркиянинг Кония вилоятининг Карапинар туманида тупроқда диаметри 100 метр, чуқурлиги 12-15 метр бўлган чуқур ҳосил бўлди.

Туркиянинг Кония вилоятининг Карапинар туманида тупроқда диаметри 100 метр, чуқурлиги 12-15 метр бўлган чуқур ҳосил бўлди.
Бу ҳақда DHA хабар бермоқда. Ушбу чуқур Карапинар шаҳридан 11 километр узоқликда пайдо бўлган.
Техника университети ходими Фетулла Ариқнинг таъкидлашича, бу ҳудудда 2,5 мингга яқин шундай чуқурликлар бор ва уларнинг 6 ва 20-февралдаги зилзилаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
"Бу ерда тез-тез чуқурлар пайдо бўлади. <..> Улар пайдо бўлишда давом этадими ёки йўқми, билмаймиз, лекин биз бунга ўрганиб қолганмиз. Буни биринчи марта кўрган одамлар қўрқиб кетишади", деб изоҳ берди улкан воронка пайдо бўлган дала эгаси Юсуф Гултекин.
2023 йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар қайд этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бу зилзила Европа минтақасида сўнгги асрдаги энг даҳшатли табиий офат бўлди.

Учта ер ютиши

Бу ер ютишлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида қиёмат соатининг катта аломатлари билан бирга зикр қилингани боис уламолар уларни катта аломатлар деб аташади. Бунга қуйидаги ҳадислар далолат беради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: «Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас, дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибидан чиқишини, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломни нозил бўлишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни; машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар»
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ушбу умматнинг охирида ер ютиш, бошқа ҳолга айлантириш ва тошбўрон қилиш бўлади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг расули Ичимизда солиҳлар бўла туриб ҳалокатга учраймизми?» дедим. «Ҳа! Қачонки ифлослик зоҳир бўлса», дедилар».

Бу ер ютишлари рўй бердими?

Бу ер ютишлари ҳали қиёмат соатининг қолган буюк аломатлари каби содир бўлмади. Улар содир бўлган деб ҳисоблайдиган олимлар мавжуд бўлса-да ва бу турли вақтларда ва турли жойларда ер чўкишлари содир бўлган ва содир бўлаётганлиги билан боғлиқ, аммо улар аҳамиятсиз. Абул Фарж Жавзий «Фуҳум ул-Асар» китобида Ироқ ва Мағрибда ер ёрилганини ҳамда бу офат натижасида жуда кўп кишининг ёстиғи қуриганини ёзган. Тўғри, ҳақиқатан ҳам тарихда шундай ҳодиса бўлган. Лекин, биз ҳадисда айтилган Қиёмат аломатларидан бўлмиш ер ёрилиши офати мана шу эди, деб айта олмаймиз.
Бизнингча, у зилзила-ер ёрилиши ҳали бўлганича йўқ-ку Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Бу учта ер ютишига келсак, улар кенг кўламли бўлади ва шарқ, ғарб ва Араб ярим оролининг кўп жойларида содир бўлади.
Ибн Ҳажар айтади: "Ернинг баъзи жойларида ер чўкиш ҳосил бўлган. Ҳадисда келган учта ер ютиши оддий ер ютишидан каттароқ нарсадир"

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase