close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина Қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир

Ушбу ҳадисни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам бироз фарқ билан ривоят қилган: Унда шундай дейилган: «Агар сиз яланг-оёқ, яланғоч, кар, соқовларни ер юзида подшоҳ бўлган ҳолида кўрсангиз, (ана шу Қиёматнинг аломатидир). (Қиёматнинг илми) Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарса зимнидадир, (дедилар). Сўнгра у зот ушбу оятни ўқидилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина Қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур» (Луқмон сураси, 34-оят.) (Муттафаҳун алайҳ).

Юқорида айтилганидек, Умар розияллоҳу анҳу келтирган ривоятдан лафзларида фарқи билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят келган. Бу ривоятнинг лафзига эътибор берадиган бўлсак, унда «Агар сиз ялангоёқ, яланғоч, кар, соқовларни кўрсангиз, ер юзида подшоҳ бўлган ҳолида кўрсангиз, (ана шу Қиёматнинг аломатидир), дейилган.
Ушбу ўринда «кўр»дан ҳақни кўрмайдиган инсон, «кар»дан эса ҳақни эшитмайдиган инсонлар киноя қилинган.
Грамматик тахлил: *** ибораси маҳзуф мубтадонинг хабаридир. Ҳазф қилинган мубтадо эса, тақдирдаги «унинг илми» калимасидир.
Пайғамбар алайҳиссалом Қиёматнинг қачон қоим бўлишини Аллоҳ таоло махлуқотларига маълум қилмаган беш нарсанинг ичига киритдилар ва ушбу ояти каримани тиловат қилдилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса (ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ (ҳамма нарсани) билувчи ва хабардор зотдир».(Луқмон сураси, 34-оят.)

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Тасмия айтиш Таҳоратнинг фарзлари »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase