close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳадларни бартараф этиш

Абу Юсуф айтади: “Агар сенга (ҳукм чиқаришинг учун) идда сақлаётган аёлга уйланган киши олиб келинса, унга ҳад қўлланилмайди.

Абу Юсуф айтади: “Агар сенга (ҳукм чиқаришинг учун) идда сақлаётган аёлга уйланган киши олиб келинса, унга ҳад қўлланилмайди.  Бизга етиб келишича, Умар ва Али розияллоҳу анҳумолар бу борада ҳад қўлланилмайди, лекин бу эр-хотин ажратиб юборилади деб ҳисоблаганлар. Шунингдек, шерикликдаги чўриси ҳамда мукотаб чўриси билан жинсий алоқа қилган кишига ҳад қўлланилмайди. Яна хотини ёки отаси ё онасининг чўриси билан жинсий алоқа қилиб: “Улар (билан жинсий алоқада бўлиш) менга ҳаром эканини билмаган эдим”, деса, унга ҳад қўлланилмайди. Агар: “Улар (билан жинсий алоқада бўлиш) менга ҳаром эканини билардим” деса, унга ҳад қўлланилади”.
Ўғлининг чўриси билан жинсий алоқа қилган кишига, агар у: “У (билан жинсий алоқада бўлиш) менга ҳаром эканини билардим”, - деса ҳам ҳад қўлланилмайди. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Сен ва молинг отангнинг мулкидир”, деган сўзлари инобатга олинади.
Лекин ака-укаси ёки опа-синглиси ё юқорида баён қилганимдан бошқа маҳрам қариндошларнинг чўриси билан жинсий алоқа қилса, унга ҳад қўлланилади.
Исмоил ибн Абу Холид Умайр ибн Нумайрдан ривоят қилади: “Ибн Умардан икки кишига тегишли бўлган чўри билан эгаларининг бири жинсий алоқа қилгани ҳақида сўрашди, Ибн Умар: “Унга ҳад қўлланилмайди”, деди”.
Муғира Ҳайсам ибн Бадрдан, у Ҳурқусдан ривоят қилади: “Али розияллоҳу анҳу хотинининг чўриси билан жинсий алоқа қилган кишига ҳад қўлламаган”.
Исмоил Шаъбийдан ривоят қилади: “Абдуллоҳнинг олдига бир киши келиб: “Мен хотинимнинг чўриси билан жинсий алоқа қилдим” деди. Абдуллоҳ унга: “Аллоҳдан қўрқ ва бу ишни бошқа такрорлама!” Деди.
Ашъас ривоят қилади: “Ҳасан онасининг чўриси билан жинсий алоқа қилган киши ҳақида: “Унга ҳад қўлланилмайди”, деган.
Бобо ва бувининг чўриси, ота ва онанинг чўриси кабидир.
Абу Юсуф айтади: “Бир киши озод аёл билан жинсий алоқа қилса ва бунинг натижасида у аёл вафот этса, ҳалиги киши қотиллик дияси тўлайди ва унга ҳад қўлланилади. Агар бир аёл билан зино қилиб, сўнгра ўша аёлга уйланса, унга ҳад қўлланилади. Агар чўри билан зино қилиб, кейин уни сотиб олса, унга ҳад қўллайман. Агар чўри билан зино қилиб, уни ўлдирса, мен унга чўрининг баҳосини тўлатиб, лекин ҳад қўлламасликни тўғрироқ деб ҳисоблайман”.

Имом Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфийнинг
"Китоб ал-Харож" китобидан
А. Маннапова таржимаси

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase