close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рофизийлар ҳақида

Билингки, Ислом динини тарк этганлари учун улар рофизийлар (тарк этувчилар) деб номланди. Аллоҳ таоло бу тоифани қуйидаги оятида кофир деб номлаган, яъни “...(Бу) улар сабабли кофирлар жаҳлини чиқариш учундир...”(Фатҳ сураси, 29-оят.). Пайғамбар (алайҳиссалом) Алига (розияллоҳу анҳу) айтган қуйидаги ҳадисларида уларни мушрик деб номлаганлар: “Мендан бир қавмлар чиқади, уларнинг лақаби бўлади. Улар рофизийлар дейилади. Агар уларга йўлиқсангиз, уларни ўлдиринглар. Улар мушриқдир”.

Билингки, Ислом динини тарк этганлари учун улар рофизийлар (тарк этувчилар) деб номланди. Аллоҳ таоло бу тоифани қуйидаги оятида кофир деб номлаган, яъни “...(Бу) улар сабабли кофирлар жаҳлини чиқариш учундир...”(Фатҳ сураси, 29-оят.). Пайғамбар (алайҳиссалом) Алига (розияллоҳу анҳу) айтган қуйидаги ҳадисларида уларни мушрик деб номлаганлар: “Мендан бир қавмлар чиқади, уларнинг лақаби бўлади. Улар рофизийлар дейилади. Агар уларга йўлиқсангиз, уларни ўлдиринглар. Улар мушриқдир”.
Рофизийларнинг сўзлари ҳар хил бўлиб, баъзилари куфр бўлса, айримлари бидъат ва фисқдир. Буни баён қиламиз. Буларнинг бир тоифаси шундай дейди: “Али осмондан тушган илоҳдир. У илоҳлик суратидан инсоният суратига кирган кейин парвардигорликка далолат қиладиган феълларни қилган, сўнг ўз маконига чиқиб кетган”. Ушбу қавм Алига (розияллоҳу анҳу) “Сен илоҳсан”, деб айтганида Али (розияллоҳу анҳу) уларни ўтда куйдирган. Улардан тирик қолганлари: “Агар у илоҳ бўлмаганида олов билан азобламаган бўлар эди”, деб эътиқод қилдилар. Улар ҳеч қандай хилофсиз кофирдир.
Баъзилари айтади: “Али (розияллоҳу анҳу) Муҳаммадга (алайҳиссалом)пайғамбарликда шерикдир”. Бу куфр.Чунки бирор-бир пайғамбарни инкор қилган киши кофир бўлади. Агар пайғамбар бўлмаган бирор кишини пайғамбарлигига иқрор бўлса ҳам, кофир бўлади. Баъзилари айтади: “Пайғамбарлик Али (розияллоҳу анҳу) учун бўлган. Жаброил (алайҳиссалом) хато қилиб ваҳийни Муҳаммадга (алайҳиссалом) олиб келган ва дўстлик сабабидан унга мойил бўлган”. Бу куфр. Баъзилари айтади: “Пайғамбарлик Одамдан (алайҳиссалом) қиёматгача тўхтамайди”. Бу куфр. Баъзилари айтади: “Ким аҳли байт илмини билса, у пайғамбардир. Хоҳ унинг даъвати зоҳир бўлсин, хоҳ даъвати зоҳир бўлмасин”. Уларнинг ушбу сўзи куфр.
Баъзилари айтади: “Олам имомдан холи бўлмайди. Имом Ҳасан ва Ҳусайн авлодларидан бўлади. У Аллоҳ таоло ёки Жаброил (алайҳиссалом) томонидан илмни ўрганади. Ким уни танимаса ва унга имон келтирмаса, жоҳилият ўлимини топади”. Бу куфр. Чунки бу пайғамбарликни исбот қилишдир. Баъзилари айтади: “Али (розияллоҳу анҳу), унинг авлодлари ва асҳоблари дунёга қайтадан келиб, душманларидан ўч оладилар”. Бу куфр. Чунки улар насс ва қиёматни инкор қилдилар. Баъзилари айтади: “Али (розияллоҳу анҳу) ва авлодларининг руҳи дунёга бошқа жасадларда қайтадан келиб, душманларидан ўч оладилар ва улар имом бўладилар”. Бу куфр.
Баъзилари Аллоҳ таолонинг китобини бошқа маъноларда таъвил қиладилар. Уларнинг бу иши куфр. Баъзилари айтади: “Али ўлмаган, унинг руҳи ва жасади осмонда, ҳар бир булуг ўтса, Али (розияллоҳу анҳу) у билан бирга бўлади. Момоқалдироқ унинг овозидир”. Бу куфр. Баъзилари айтади: ‘Тувоҳларсиз никоҳ жоиз. Чунки Али (розияллоҳу анҳу) ва фарзандлари ҳозир бўладилар”. Бу куфр.
Баъзилари айтади: “Хамр ҳаром эмас, мутъа никоҳи ва ливота ҳаром эмас”. Баъзилари айтади: “Ким хотинини ҳайз ҳолатида талоқ қилса, талоқ тушмайди. Ким хотинини бирданига уч талоқ қўйса, талоқ тушмайди”. Бу куфр. Баъзилари айтади: “Али (розияллоҳу анҳу) Муҳаммаддан (алайҳиссалом) кўра афзал, олим, фасиҳ ва шижоатлироқ бўлган”. Бу куфр. Баъзилари айтади: “Абу Бакр, Умар ва Усмонлар (розияллоҳу анҳум) Алидан (розияллоҳу анҳу) олдин халифаликни қабул қилганларида кофир бўлганлар ва уларга байъат қилганлар кофирдир”. Бу куфр.
Баъзилари айтади: “Али халифалик ва амирликни тарк этганида кофир бўлган. Халифалик уники бўлган. У буни тарк қилган ва ҳақни яширган”. Бу куфр. Баъзилари айтади: “Ўн икки имомни танимаган киши ва уларга қарши бўлган киши кофирдир. Ўн икки имомдан саккизтасининг даъвати зоҳир бўлган, учтаси ботиний бўлган, биттаси қолган, у Маҳдий. Уларга байъат қилиш вожиб”. Бу куфр. Баъзилари айтади: “Али (розияллоҳу анҳу) валийаҳд ва васийдир. Ким ундан бошқага байъат қилса, бас у кофирдир”. Бу куфр. Ушбу масалалар ва унга ўхшашлар куфрдир.
Бу фирқанинг баъзи сўзлари бидъат бўлиб, куфр ҳисобланмайди. Жумладан, Али (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр, Умар ва Усмонлардан (розияллоҳу анҳум) афзал бўлган. Лекин уларнинг халифалиги ижмо билан жоиз топилган, деган сўзларидир. Баъзилари айтади: “Муовия, Толҳа, Зубайр, Ойшалар (розияллоҳу анҳум) каби Алига (розияллоҳу анҳу) қарши чиққан саҳобаларга (розияллоҳу анҳум) лаънат айтиш вожиб”.
Баъзилари айтади: “Фожир кишинингорқасида намозўқиш жоиз эмас”. Баъзилари айтади: “Васият қилиш вожиб”. Баъзилари айтади: “Баъзи инсонлар Одамнинг (алайҳиссалом) қизларидан туғилган, баъзи инсонлар ҳурулайнлардан туғилган. Шис (алайҳиссалом) ҳурулайнга уйланган, араблар ундан тарқаган”. Баъзилари айтади: “Одам (алайҳиссалом) замонида опа-сингилнинг никоҳи мубоҳ бўлмаган. Ваҳоланки, уларнинг ўзаро никоҳлари ҳурулайнлар билан бўлган”.
Баъзилари айтади: “Нутфа (эркаклик уруғи) тўғри ният билан қўзғалса, фарзанд инсондан бўлади. Агар шайтон вас-васасидан қўзғалса, фарзанд шайтондан бўлади ва мушрик бўлади”. Улар бунга қуйидаги оятни ҳужжат қилади: “...бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўл (уларни ҳаромдан орттиришга унда),...(Исро сураси, 64-оят.)”.
Рофизийларнинг бу гаплари тўғри эмас. Чунки Аллоҳтаоло: “Эй одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқинг!...”(Нисо сураси, 1-оят.) ва “(Эй Муҳаммад! Уларга) айтинг: «Дарҳақиқат, мен ҳам сизлар каби бир башардирман...”(Каҳф сураси, 110-оят.) деб марҳамат қилган. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо): “...бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўл (уларни ҳаромдан орттиришга унда),...(Исро сураси, 64-оят.) оятидан зино ирода қилинган, ширк ирода қилинмаган, дейди. Чунки зино шайтоннинг вавасаси билан қасд қилинади.
Баъзил ари айтади: “Али (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр, Умар ва Усмонлардан (розияллоҳу анҳум) олимроқ бўлган”. Баъзилари айтади: “Алини (розияллоҳу анҳу) ва аҳли байтни яхши кўриш авло ва ҳақлидир”. Буларнинг барчаси бидъат ва фосиқлик бўлиб, куфр эмас. Бу борада умумий қоида шуки - ким нассни ёки зоҳир собит суннат каби насс ўрнига ўтадиган нарсани ёки уммат ижмосини инкор қиладиган бирор сўзни айтса ёки бирор нарсага эътиқод қилса, бу куфрни вожиб қилади. Ким мўминга “Эй кофир”, деб айтса ёки мўминга кофирлик билан гувоҳлик берса, унинг ўзи кофир бўлади. Пайғамбардан (алайҳиссалом) ривоят қилинади: У зот айтдилар: “Ким умматимга куфр билан гувоҳлик берса, унинг ўзи унга (куфрга) лойиқроқдир”. Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Ким мусулмон биродарига “Эй кофир”, деб айтса, ҳақиқатда (куфр) иккисидан бирига вожиб бўлди”. Иккисидан бири дейиш билан айтувчини ирода қилдилар. Ким қиёс ёки оҳод хабарга хилоф бирор сўзни айтса ёки бирор нарсага эътиқод қилса, унга бунда шубҳа бўлади, бас, у бидъат, аммо куфр бўлмайди.

Абу Шакур ас-Солимий ал-Кешийнинг
“Ат-Тамҳид фи баёнит тавҳид” китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase