close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жаҳм ибн Сафвоннинг гапи ботиллигини исботлаш

Юқорида зикри ўтган ўхшашлик маъносини билиш билан Жаҳм Ибн Сафвоннинг «Аллоҳ таолони нарса деб бўлмайди. Чунки Аллоҳдан бошқа нарсалар нарса бўлатуриб, Аллоҳ таоло ҳам нарса бўлса, ўртадаўхшашлик бўлиб қолади», деган сўзининг ботил экани маълум бўлади.

Юқорида зикри ўтган ўхшашлик маъносини билиш билан Жаҳм Ибн Сафвоннинг «Аллоҳ таолони нарса деб бўлмайди. Чунки Аллоҳдан бошқа нарсалар нарса бўлатуриб, Аллоҳ таоло ҳам нарса бўлса, ўртадаўхшашлик бўлиб қолади», деган сўзининг ботил экани маълум бўлади.  Чунки ўхшашлик «нарса» исмида шериклик билан собит бўлмайди. Масалан, оқлик билан қоралик Ўзганинг яратиши билан мавжуд бўлатуриб, Ўша яратувчининг яратиши билан нарсага айланган бўлишига қарамай, ўрталарида ўхшашлик йўқ. Аллоҳ таоло эса ўзганинг яратиши билан «нарса» бўлмаган, балки Ўз Зоти ила азалий «нарса»дир. Демак, нарсалиги ўзгалар томонидан собит бўлган икки нарса бир-бирига ўхшамайди. Чунки уларнинг бири бошқасининг ўрнида бўла олмайдиган бир-бирига зид нарсалар ҳисобланади. Айтмоқчимизки, ўзгалар томонидан яратилмаган «нарса»нинг нарсалиги ўзгалар томонидан яратилган нарсага ўхшаш бўлмаслиги очиқ-ойдиндир. Бу маънони «нарсалик» ва «мавжудлик» бир маънони билдирадиган иккита лафздир, деган сўз тасдиқлайди. Аллоҳ таоло зотан борлиги ҳақ бўлган Зотдир. Бошқа нарсалар эса борлиги мумкин бўлган нарсалардир. Демак, Аллоҳ таолонинг борлиги ҳақ бўлишида бирор нарса У Зотга баробар бўла олмайди. Борлиги ҳақ бўлишида баробар бўла олмаганидан кейин Унга ўхшаш ҳам бўла олмайди. Сўз орасида биз қарор қилган ўша васфдаги баробарлик шарти билан битта васфда ўхшашлик борлигини айтдик. Ҳеч ким борлиги ҳақ бўлишида Аллоҳга баробар бўла олмайди. Демак, бор бўлса ҳам, ҳеч ким Унга ўхшаш бўла олмайди.
Биз Жаҳм ибн Сафвонга «Аллоҳ таолони нарса демасанг, ҳеч нарса эмас дейсанми?» деймиз. Агар: «Ҳа», деса, диндан ажралади. Чунки одамларнинг «Ҳеч нарса эмас», деган сўзлари, ҳақиқатда йўқ ва мажозан қадри тушиб, фойдаси йўқ бўлган нарсага нисбатан айтилади. Йўқ нарсанинг қадри ҳам, фойдаси ҳам бўлмайди. Агар: «Ўша сўзни ҳам айтмайман», деса, инкор қилиш ва тан олишнинг орасида бир йўлни танлаган бўлади. Бундай сўзнинг ботиллиги ички ҳис-туйғу билан ҳам маълум. Аллоҳ Ўзи тавфиқ берувчидир.

Абу Муин Насафийнинг
"Табсиратул адила фи усулид дин" китобидан
Убайдулла Уватов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase