close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тақдирни инкор қилувчилар...

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Умматимнинг ичида ер ютганлари ва қиёфаси ўзгарганлари бўлади. Бу нарса қадарни ёлғонга чиқарганлар борасида бўлади» (Имом АбуДовуд ривояти. Имом Термизий ҳам шу маънода ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Умматимнинг ичида ер ютганлари ва қиёфаси ўзгарганлари бўлади. Бу нарса қадарни ёлғонга чиқарганлар борасида бўлади» (Имом АбуДовуд ривояти. Имом Термизий ҳам шу маънода ривоят қилган).
Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам тақдирни инкор қилгувчиларга ваъид баён қилинмоқда. Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари орасида ер ютадиганлари ва қиёфаси қабиҳ ҳолатга ўзгарадиганлари бўлишини айтмоқдалар. Бунинг зоҳиридан маълум бўладики, уммати Маҳаммадияда ҳам шу каби ҳолатлар содир бўлар экан. «Мишкоти шариф»нинг иккинчи жилдида бир ҳадис келтирилади. Унда айтиладики, бир гуруҳ инсонлар Каъбатуллоҳни йиқитиш учун йўлга чиқади. Уларни йўлда ер ютади. Имом Хайрободий бир ўринда шундай ёзган: «Шимол тарафларда баъзи тоғларни кўриб, ихтиёрсиз равишда одаммикин, деб юборасан. Уларнинг шакли одам қўли билан ясаб бўлмас даражада инсон шаклига ўхшашдир. Эҳтимол, Аллоҳ таоло уларнинг қиёфасини ўзгартириб қўйган бўлиши мумкин».
Савол: Уммати Муҳаммадиянинг қиёфаси ўзгариб, ер ютмаслиги ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Бу ҳадисда эса сурати ўзгариб, ер ютиши ҳақида айтилмоқда. Икки ҳадис бир-бирига ўзаро қарама-қарши эмасми?
Биринчи жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ҳадисларда масх (қиёфа ўзгариши) ва хасф (ер ютиши) бўлмайди, деганлар. Бу ҳадисда қадарни инкор қилгувчиларга ушбу ҳолат бўлади, дедилар. Бу гўё шартий қазиянинг ўрнидадир. Агар фаразан, хасф ва масх менинг умматимда бўладиган бўлса, у ҳам қадарни инкор қилгувчиларда бўлади, демоқчилар. Лекин бу ҳадис хасф ва масх воқе бўлишини лозим тутмайди.
Иккинчи жавоб: Умум эътиборга кўра, инкор маъноси ирода килинган. Хасф ва масх бўлмаслиги умумий нафий қилиш саналади. Бу ҳадисда хасф ва масх бўлиши жузъий эътибордан. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатларни қадарни инкор килгувчиларга хосламоқдалар.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase