Аллоҳ таоло(нинг зоти) ҳақида чуқур кетмаймиз. Аллоҳнинг динида талашиб-тортишмаймиз(Имомул-ҳуда Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ истисно тарзида ҳақиқатни юзага чиқариш, ботилни инкор қилиш ва шубҳаларни даф этиш учун мунозара қилиш жоизлигини айтганлар. Мисол учун Бақара сураси, 258-оятга қаралсин.).
Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг зоти ҳақида баҳс юритиб, у тўғрида гапирмаймиз. Чунки бу нарсалар ақлдан юқори бўлиб; идрокимиздан ташқаридадир. Динимизда талашиб-тортишиб мусулмонлар кучини кетказмаймиз ва Ислом динини барбод қилмаймиз.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Аллоҳнинг зоти ҳақида бирор нарса сўзлаш ҳеч кимга жоиз эмас. Балки У Зот Ўзини Ўзи васф қилган нарса ила васф қилур», деганлар.
Бунга далил:
«Одамлар орасида ўзи билмаган ҳолда Аллоҳ хусусида мунозара қиладиган ва ҳар қандай итоатсиз шайтонга эргашиб кетадиган кимсалар ҳам бордир. Уни (шайтонни) дўст тутган кимсани, албатта, йўлдан оздириш ва дўзах азобига йўллаш унинг зиммасига ёзиб қўйилгандир»(Ҳаж сураси, 3-4-оятлар.).
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жадал (тортишув) берилганлардан бошқа ҳеч бир қавм ҳидоятда бўлганидан кейин адашмаган", дедилар»(Сунани Термизий, “Қуръон тафсири” боби, 3535 (3253); Сунани Ибн Можч, “Суннат” боби, 48.).
Қуръон ҳақида талашиб-тортишмаймиз. У барча оламларнинг Раббиси бўлмиш Аллоҳнинг сўзи эканига ҳамда уни Руҳул-Амин (Жаброил алайҳиссалом) олиб тушганига, элчилар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргаттанига гувоҳлик берамиз(Асарнинг бир нусхасида “Соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн” деган қўшимча бор. Ушбу матнда “Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи назм қилиб олган” деган мулҳидларга ҳамда Қуръонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом олиб тушганликлари ва таълим берганликлари ҳақида кўплаб мутавотир хабарлар бўлишига қарамай, “Қуръон табиий ғаризага кўра илҳом бўлган” деган қарматийларга раддия бор.).
Шарҳ: Қуръони карим Аллоҳнинг Каломи ва Калом - Унинг сифатларидан бири эканига гувоҳлик берамиз.
«Кимда-ким ҳидоят унга аниқ бўлгандан кейин Пайғамбарга мухолифлик қилса ва мўъминлар йўлидан ўзгасига эргашса, Биз уни ўзи кетаёттан йўлига қўйиб берамиз ва (охиратда) уни жаҳаннамда тоблаймиз. Нақадар нохуш жой у!»(Нисо сураси, 115-оят.).
«Уни Руҳул-амин (Жаброил) олиб келиб огоҳлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди, у аниқ араб тилида эди»(Шуаро сураси, 193-195-оятлар.).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон хусусида талашиб-тортишиш куфрдир”, дедилар»(Сунани Абу Довуд, “Суннат” боби, 4603.).
У (Қуръон) Аллоҳ таолонинг каломидир. Махлуқлар каломининг бирортаси унга баробар бўла олмас.
Шарҳ: Бандаси билан Яратганнинг ўртасида қандай фарқ бўлса, Аллоҳнинг каломи билан бандасининг каломи ўртасида ҳам ана шундай фарқ бор. Зеро, Аллоҳнинг каломи азалий ва Зоти билан қоимдир. Калом унинг азалий сифатидир. Азалий бўлган Зот ва унинг азалий сифати яратилган бандалар ва |уларнинг махлуқ сўзлари билан ўз-ўзидан тенг бўлмайди. Шунингдек, махлуқотларнинг ҳеч бир каломи фасоҳатда, балоғатда, мўъжизакорликда, адолат ва садоқатда унга асло тенг кела олмайди.
Бунга далил:
«Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа кимнингдир томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у (бутун) оламлар Парвардигори томонидан (келган), шубҳасиз, ўзидан олдинги нарса (илоҳий китоблар)ни тасдиқловчи ва батафсил (баён этилган) китобдир»(Юнус сураси, 37-оят.).
«Бу Китобнинг (Қуръоннинг) нозилқилиниши, шубҳасиз, (барча) оламларнинг Парвардигори (томони)дандир»(Сажда сураси, 2-оят.).
Қуръонни махлуқ (яратилган) демаймиз ва мусулмонлар жамоаси (эътиқоди)га хилоф қилмаймиз.
Шарҳ: Қуръоннинг азалий экани ҳақида қатъий далиллар бор. Уни башар сўзига ўхшатган кимсаларга Аллоҳ таоло жаҳаннамга киргизишлик билан қаттиқ таҳдид қилган. Шундан биламизки, у яратилган эмас ва башарнинг сўзига ўхшамас ва шубҳасиз Аллоҳ таолонинг каломидир, махлуқ (яратилган) эмас.
Мужтаҳид уламолар ижмосигакўра «мусулмонлар жамоаси» деганда Ислом динининг асоси бўлмиш аҳли сунна вал-жамоадан бўлган мусулмонлар тушунилади. Бундай мусулмонларга хилоф иш тутиш эса ботил йўл ва залолатдир.
Бунга далил:
«(Бас, деди): «...Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас, деди. Тезда уни сақар (дўзахи)га киритаман» (Муддассир сураси, 25-26-оятлар.).
«Ушбу (илоҳий) Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир»(Бақара сураси, 2-оят.).
Абдулҳамид Зайриевнинг
"Таҳовийнинг матнлари таржима ва шарҳи" китобидан