Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатиш иймондан ажралиши ҳақида
Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган биронта сифат билан васфласа, у аниқ кофир бўлади.
Тоқат қилинадиган нарсага буюрилиш
Аллоҳ таоло бандаларга тоқатлари етадиган нарсаларнигина буюрган. Улар ҳам Аллоҳ буюрганидан ортиғига қодир бўлолмайдилар.
Аллоҳ азза ва жалланинг зоти ҳақида чуқур кетиш, унинг динида ва Қуръонида талашиб-тортишиш ҳаромлиги
Аллоҳ таоло(нинг зоти) ҳақида чуқур кетмаймиз. Аллоҳнинг динида талашиб-тортишмаймиз(Имомул-ҳуда Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ истисно тарзида ҳақиқатни юзага чиқариш, ботилни инкор қилиш ва шубҳаларни даф этиш учун мунозара қилиш жоизлигини айтганлар. Мисол учун Бақара сураси, 258-оятга қаралсин.).
Жамоат ва фирқаланиш ўртасидаги фарқ
Жамоатни ҳақ ва тўғрилик деб, ажралиш - тафриқани эса хато ва азоб деб биламиз. Ерда ҳам, осмонда ҳам Аллоҳнинг дини ёлғиз Исломдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўриш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўрамиз. Аммо бирон-таларига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номақбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эҳсон, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ ва ҳаддан ошиш деб биламиз.