close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жамоат ва фирқаланиш ўртасидаги фарқ

Жамоатни ҳақ ва тўғрилик деб, ажралиш -    тафриқани эса хато ва азоб деб биламиз. Ерда ҳам, осмонда ҳам Аллоҳнинг дини ёлғиз Исломдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

Жамоатни ҳақ ва тўғрилик деб, ажралиш -    тафриқани эса хато ва азоб деб биламиз. Ерда ҳам, осмонда ҳам Аллоҳнинг дини ёлғиз Исломдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ наздида (ягона мақбул) дин Ислом (дини)дир...»(Оли Имрон сураси, 19-оят.)
«Кимки Исломдан ўзга динни истаса (ихтиёр этса), ундан (у дин) сира қабулқилинмагай...»(Оли Имрон сураси, 85-оят.).
«...сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим...»(Моида сураси, 3-оят.)
Шарҳ: Чунки Аллоҳ таоло аввалгилару охиргилар учун ибодат қилишларини талаб қилган, осмонлар ва ер аҳлига дин бўлишига рози бўлган дин
- Исломдир. Шунинг учун ҳам У Исломга чақиришлари учун вақти-вақти билан пайғамбарлар ва расуллар юбориб турган. Банданинг ҳақиқий мусулмонлиги Аллоҳга таслим бўлган ҳолда барча нарсалар - мулк Уники экани, барча ишларида, жумладан, мулкда, яратишда, ҳукмда ва тақдирда унинг бирор шериги йўқлигига иймон келтириш билан бўлади.
Бунга далил:
«Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръонни) ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...»(Оли Имрон сураси, 103-оят.)
«Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир»(Оли Имрон сураси, 105-оят.).
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жамоатни бир ҳарич тарк қилса, батаҳқиқ бўйнидан Ислом бўйинбогини счган бўлади», деганлар(Сунани Абу Довуд, “Суннат” боби, 4758; Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Муснад, 2156).

"Таҳовийнинг матнлари таржима ва шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase