close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гуноҳларни ювувчи хислатлар

Аллоҳ таоло банданинг гуноҳларини кечириш, айбларини беркитиш каби яхшилик эшикларини очиб қўйгани ҳам бу уммматга бериладиган шарафлардан биридир.

Аллоҳ таоло банданинг гуноҳларини кечириш, айбларини беркитиш каби яхшилик эшикларини очиб қўйгани ҳам бу уммматга бериладиган шарафлардан биридир.
Баъзи амаллар аввалгию кейинги гуноҳларнинг кечирилиишга сабаб бўлади. Улардан бири - таҳоратни мукаммал қилишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда таҳоратни мукаммал қилса, Аллоҳ унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради», деганлар (Имом Насоий ривояти).
Гуноҳга каффорат бўладиган амаллардан яна бири азонга жавоб айтишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кимки муаззин «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳ» деганини эшитганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллалоҳ» деса, «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набий ва расул деб рози бўлдим» деса, ўтган гуноҳлари кечирилади» (Имом Муслимнинг «Мухтасар»ида ривоят қилинган).
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бу ҳадисни «...унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», деб ривоят қилган эди, бир киши ажабланиб: «Эй Саъд, авалгию кейинги гуноҳлари-я?» деб сўради. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Ҳа, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шундай эшитганман», деди» (Имом Муслим ривояти).
Гуноҳга каффорат бўлувчи хислатлардан яна бири тасбеҳ намозини ўқишдир.
Тасбеҳ намозининг фазилатлари ҳақида «Уни ўқиган кишининг аввалгию кейинги, эскию янги, янглишиб ёки қасддан қилинган, каттаю кичик, яширину очиқ гуноҳлари кечирилади», дейилган.
Гуноҳга каффорат бўлувчи хислатлардан яна бири намозда «омин» дейишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Имом «омин» деганда сизлар ҳам «омин» дерлар, чунки фаришталар ҳам «омин» дейди. Кимннш «омин» дейиши фаришталарнинг «омин»ига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
Ибн Ваҳбнинг «Мусаннаф»ида «аввалгию кейишн гуноҳлари кечирилади» дейилган.
Ҳанафий мазҳабида «омин» овоз чиқармай айтилади.
Зуҳо намози ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган намоздир.
Яна бир ҳадисда «Ким зуҳо намозини ўқиса, қасослардан бошқа барча аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», деиилган.
Жума намозидан кейин Қуръон ўқиш ҳам гуноҳларига каффорат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дилар: «Имом жума намозини тугатиб, салом бергач, кўтаришидан олдин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини етти мартадан ўқиган кишининг аввалгию ке иинги гуноҳлари кечирилиб, Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирганларнинг ададича ажру савоб берилади» (Имом Муслим ва «Сунан» эгалари ривояти).
Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Асмо бинт Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Ким жума иамозидан кейин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Наасни ўқиса, кейинги жумагача ҳимояга олинади».
Рамазон кечаларида намоз ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллардандир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Рамазон кечаларида иймон-ишонч билан, савоб умидида бедор бўлиб ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар.
Имом Аҳмад ва Имом Насоийнинг ривоятида «ўтган кейинги гуноҳлари кечирилади» дейилган.
Кадр кечасида коим бўлиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр Кечаси қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар. Яна бир ривоятда «аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган.
Арафа куни рўза тутиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва кейинги йилги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким арафа» куни рўза тутса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечиридл ди», деганлар (Ҳофиз Абу Саид Наққош ривояти). Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний бу ҳадисни «Гуноҳларга каффорат бўлувчи ҳислатлар» китобида ҳам келтирган.
Ақсо масжидида тахлил айтиш ҳам гуноҳларнига каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадн «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ҳажм ёки умрага ният қилиб, Масжидул Ақсодан Масжидул Ҳаром томон юриб таҳлил айтса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», деганлар».
Абдуллоҳ ибн Умар «ёки унга жаннат вожиб бўлади», деб иккиланган. Имом Байхақий «Шуаъбул иймонмдл келтирган ривоятда: «аввалгию кейинги гуноҳлари кечн рилади ва унга жаннат вожиб бўлади», деб айтилган.
Ихлос билан ҳилинган ҳаж ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар «Ҳожи уйидан чиққанидан бошлаб Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Агар у фарзларни бажаришдан олдин вафот этса, ажру савоби Аллоҳнинг зиммасида қолади. Вафот этмай, ҳажнинг фарзларини (соғ-омон) адо этса, аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинади. Шу йўлда бир дирҳам сарфлаш Аллоҳ йўлида шундан бошқа миллион дирҳамни сарфлашга баравардир».
Яна бир ривоятда: «Ким фарзларини бажарса, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган.
Мақоми Иброҳим ортида намоз ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Қози Иёз «Шифо»да шундай деган: «Ким мақоми Иброҳим ортида икки ракъат намоз ўқиса, унинг аввалгию ксйинги гуноҳлари кечирилади, Қиёмат куни иймон келтирганлардан бўлиб тирилади».
Ҳашр сурасини ўқиш, Қуръон ўқитиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Тасбеҳ, таҳлил ва такбир айтиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
«Ким юз марта тасбеҳ айтса, юз марта ҳамд айтса, юз марта такбир айтса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким кўзи ожиз одамни қирқ қадам етакласа, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган (Имом Аҳмад бу ҳадиснинг ривоят қилувчиларини ишончли деб айтган).
Мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
«Ким мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса, уни раво қилса ҳам, қилмаса ҳам аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, унга икки омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик».
Кўл бериб кўришиш ҳам гуноҳларнииг кечирилишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки киит (бир ривоятда «икки мусулмон») учрашганда қўл бериб кўришса ва Набий алайҳиссаломга салавот айтишса, кови ажралиб кетиши билан аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти)
Таом егандан сўнг ҳамд айтиш ҳам гуноҳларга каффорат бўладиган сабаблардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким таом еб, сўнгра «Мени бу таом билан таомлантирган ва мендан ҳеч қандай куч-қувват талаб қилмай мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» деса аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ва Имом Термизий ривояти).
Ҳақиқий мусулмон бўлиб умр кечириш ҳам гунохларининг кечирилишига сабаб бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: Мусулмон одам қирқ ёшга кирса, Аллоҳ ундан уч турли балони: ақлдан озиш, мохов ва пес бўлишни буриб қўяди Эллик ёшга етса, Аллоҳ унинг гуноҳларини енгиллаштиради. Олтмиш ёшга етса, Аллоҳ уни Ўзига юзланиш билан ризқлантиради. Етмиш ёшга етса, фаришталар уни яхши кўрадилар. Саксон ёшга етса, яхшиликларини қолдириб ёмонликлари ўчирилади. Тўқсон ёшга етса, Аллоҳ таоло унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради ва Аллоҳнинг ердаги асири деб номланади, оила аъзоларини шафоат қилишига имкон берилади».
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда шариатга мувофиҳ ҳаёт кечирган мусулмон назарда тутилган. Лекин шу ёшларга етса ҳам фисқу фужур ишларни қилиб юрадиган бўлса, ҳадисда айтилган фазилатлардан бебаҳра қолади. Уламолар бу ҳадисда ундай одам назарда тутилмаганини такидлаб айтишган.

Муҳаммад Ҳасанийнинг
"Энг шарафли уммат" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase