close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Келажакка қул бўлганлар

Ўтмишга осилиб олиб, ҳаддан ошган, кечани деб яшайдиганлар олдида яна бошқалари ҳам борки, улар келажакка ёпишиб олишда ғулув кетадилар. Улар ўтмишга орқа ўгириб, ўз тарихларидан - инсоний тарих, уммат тарихидан тўла-тўкис юз ўгирадилар. Маданий, диний меросларни - уларни ҳақ ва ноҳақ, ҳалол ва ҳаром, фойдали ёки зарарли эканини ажратмасдан тарк этадилар.

Улар: Ўтиб кетган аждодларимизни қўйинг, бизлар ҳозир келажагимиз ишончи бўлган ёшларни, янги авлодни ўйлайлик, дейдилар.
Яна улар: Бу кўзлар ортга қарашга эмас, олдинга интилиш учун яратилган. Нега энди бизлар орқага қарашимиз керак? Ортга қарамоқ келажак йўлини тўсар, дейдилар.
Бу гапларни ўтмиш сарқитлари билан қолиб кетган одамларни чегарадан чиқмаган ҳолда келажакка олиб чиқиш мақсадида айтилган деб тушунармиз ва бу сўзни ҳақ дермиз ҳам. Аммо, бу сўзлар бир томондан ҳақиқат эмасдир. Бошқача айтганда, ноҳақлик ирода қилинган ҳақиқатдир. Агар бу билан ўтмишни тўлалигича унутиш, аждодларимиз меросини барчасини тарк этиш, тарихни, ундаги ибрат, панд-насиҳатлар, ақл-кўзларни очувчи ажойиботлардан воз кечиш мақсад қилинган бўлса албатта.
Аллоҳ таоло ўтмишдан фойда, ибрат олишни огоҳлантириб айтади:
Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) Ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур”. (Ҳаж сураси, 46-оят).

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase