Қуръонни овоз чиқариб қироат қилиш ва махфий (овозни пастроқ қилиб, ўзи эшитадиган даражада) ўқиш мустаҳабдир. Бу ҳақда жуда кўп ҳадислар ворид бўлган.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий ва бошқа уламолар айтадилар: “Бу борада келган турли хабар ва асарларни жамлашнинг йўли шуки, агар киши жаҳрий (овозини чиқариб) ўқиш сабабли амали риё бўлмаслигига ишонса, у қироатни жаҳрий қилиши афзал. Агар жаҳрий ўқиши риёга олиб борса, у ҳолда унинг учун махфий тиловат қилиш афзал саналади.
Одатда кўпроқ жаҳрий қироат қилинади. Чунки жаҳрий ўқишда бошқаларга нафи тегади. Бировларга фойдаси бор иш ўзига хос бўлган ишдан афзалдир. Яна у қорининг қалбини уйғотади, бор эҳтимомини тафаккур қилишга ундаб, қулоқни жалб қилади, уйқуни кетказиб, ғайратини оши-ради, ухлаётган ва ғафлатдаги инсонни уйғотиб, уларни ҳам руҳлантиради. Айтдиларки, ушбу ниятлардан бири ҳозир бўлса, жаҳрий ўқиш афзал. Агар ушбу ниятларнинг барчаси жамланса, ажри кўп бўлади. Имом Ғаззолий бундай дейди: “Шунинг учун “Мусҳафга қараб ўқиш афзал”, деб айтганмиз”.
Саҳиҳ тўпламда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)-дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ ҳеч нарсани Қуръонни товуш чиқариб, оҳанг билан ўқиётган хушовоз набийни тинглаганидек тинглаган эмас” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга айтдилар: “Сенга Довуд аҳлининг найларидан бир най берилган” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Имом Муслим ривоятида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “Мен кеча сенинг қироатингга қулоқтутаётганимни кўрганингда эди”. Шу маънода Имом Муслим яна Бурайда ибн Хусайб(Бурайда ибн Хусайб ибн Абдуллоҳ ибн Ҳарас Асламий. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ғамимдан ҳижрат қилиб ўтаётганларида мусулмон бўлган саҳоба. Бадр ва Уҳуд ғазотлари тугагунча ўзининг юртида яшаган. Сўнг Мадинага келган. Басра фатҳ қилингач, у ерда яшаган.Усмон (розияллоҳу анҳу) даврида Хуросонга ғазот қилиб, кейин Марвга кўчган ва вафот этгунича у жойда истиқомат қилган. Язид ибн Муовия даврида ҳижрий 63 йили оламдан ўтган.)дан ривоят қилган.
Фазола ибн Убайд(Абу Муҳаммад Фазола ибн Убайд ибн Нофиз ибн Қайс ибн Суҳайб Ансорий Авсий. Аввал мусулмон бўлганлардан. Уҳуд ва ундан кейинги) (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ чиройли овозда қироат қилаётган кишини ашулачи чўрининг эгаси ўз ашулачи чўрисига қулоқ тутгандан кўра қаттиқроқ тинглайди” (Имом Ибн Можа ривояти).
Абу Мусо (розияллоху анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Мен Ашъарийлар жамоаси овозини кеч кир-ганда ҳам ажрата оламан. Гарчи кундузи уларнинг манзилларини кўрмаган бўлсам ҳам кечқурун уларнинг Қуръон овозларидан манзилларини ажратаман” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Баро ибн Озиб(Баро ибн Озиб ибн Ҳорис ибн Адий Ансорий Авсий.Ўзи ҳам.отаси ҳам саҳобий бўлган. Куфага келган. Ҳижрий 72 йили вафотэтган.) (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Қуръонни овозларингиз билан зийнатлангиз” (Имом АбуДовуд ва Насоий ривояти).
юришларда иштирок этган. Миср ва Шом фатҳида қатнашган. Сўнг Мисрда яшаган. Муовия (розияллоҳу анҳу) уни Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан кейин Димашқ қозиси қилиб тайинлаган. У ерда ҳижрий 53 йили вафот этган. Ризвон байъатида қатнашганлардан энгохирги вафот этган саҳоба.
Ибн Абу Довуд Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “У зот масжидда Қуръон ўқиётган кишилар шовқинини эшитиб, бундай дедилар: “Буларга Жаннат бўлсин. Улар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га инсонларнинг энг маҳбуби эдилар”.
Буларнинг барчаси риё, ужб ва бошқа қабиҳ амаллардан хавф қилмайдиган, инсонларнинг намозини чалкаштирмайдиган ва уларга ҳалақит бермайдиганлар борасидадир.
Юқорида зикри келган қабиҳ амаллардан хавф қилган салафи солиҳларнинг бир жамоаси (Қуръонни) махфий ўқишни ихтиёр қилганлари нақл қилинган. Улар қуйидаги ривоятларни далил қиладилар:
Аъмаш(Сулаймон ибн Миҳрон Асадий Коҳилий Куфий. Куняси Абу Муҳаммад. Аъмаш лақаби билан машҳур тобеин. Сиқа (ишончли) ҳофиз ва қироати билан танилган тақводор инсон. Ҳижрий 148 йили Куфада вафот этган.) айтади: “Иброҳим Нахаий ҳузурига кирдим. У Мусҳафга қараб ўқиётганди. Бир киши (киришга) изн сўради.У эса Қуръонни ёпиб: “Мени ҳар доим қироат қилар экан деб ўйламасин”, деди.
Абул Олия(Руфаййиъ ибн Миҳрон Абул Олия Риёҳий Басрий. Мухазрамий бўлиб, тобеинлар ичида машҳур эди. Сиқа (ишончли) инсон бўлган. Ҳижрий 90 йили вафот этган.) айтади: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) асҳоблари (розияллоҳу анҳум) билан ўтирган эдим. Улардан бири: “Кечаси шунча ўқидим”, деди. Саҳобалар: “Бу сенинг ундаги насибангдир”, дедилар”.
Уқба ибн Омир(Уқба ибн Омир ибн Абс ибн Амр Жуҳаний. Машҳур саҳобийлардан. Куняси борасида турли фикрлар мавжуд. Машҳурроғи Абу Ҳаммод. Муовия даврида Миср волийси бўлган. Фозил, улуғ, фосоҳатли, инсон эди. Амир, фақиҳ, муқриъ, шоир, фароиз олими бўлган. Ҳижрий 58 йили вафотэтган ва Мисрдаги Мақтам қабристонига дафн қилинган.
77) (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни бундай деганларини эшитдим: “Қуръонни жаҳрий қилувчи киши садақани жаҳрий қилувчи кабидир. Қуръонни махфий қилувчи киши садақани махфий қилувчи кабидир” (Имом Абу Довуд, Термизий ваНасоий ривояти). Имом Термизий мазкур ҳадисни ҳасан ҳадис деб, бундай шарҳлаган: “Ушбу ҳадис маъноси шуки, Қуръон қироатини махфий қилувчи одам уни жаҳрий қилувчидан афзалдир. Чунки аҳли илмлар наздида, махфий садақа ошкора қилинган садақадан афзалдир. Демак, киши махфий қилиш билан ужбдан омонда бўлади. Зеро, амални махфий қилувчи инсонда уни жаҳрий қилувчида учрайдиган ужб хавфи йўқдир”.
Имом Нававий айтади: “Агар жаҳрий қилиш гуноҳга сабаб бўлиш хавфини туғдирса, жаҳрий ўқимасин. Йўқса, жаҳрий ўқиш мустаҳабдир”.
Жалолиддин Ҳамроқуов
"Тиловат одоблари" китобидан