close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ таоло бандаларини имонга ҳам, куфрга ҳам мажбурламайди

Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.

Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.
Шарҳ: Аллоҳ таоло бандаларининг қалбида тоат ва гуноҳни уларни мажбурлаб ва зўрлаб яратмайди. Балки имон ва куфрни бандаларининг қалбида уларнинг истак ва ихтиёрига боғлиқ тарзда яратади. Зеро, бирор ишга мажбурланган киши у ишни қилишни истамасада, ёмон кўриб (истамай) қилади. Шунингдек, мўмин куфр калимасини айтишга мажбурланса, уни тили учида айтади, аммо қалбида имон бўлади. Мунофиқтили билан имонни изҳор қилсада, қалби куфр билан тўлиқ бўлади. Кофир кофирлиги учун узрли эмас, мўмин имонида мажбур эмас, балки имон мўминлар учун севиклидир. Куфр эса кофирларнинг истагидир. Ояти каримада бундай марҳамат қилинади:
“Ҳар бир гуруҳ (фирқа) ўз олдиларидаги нарса (дин, эътиқод) билан хурсанддирлар” (Мўминун сураси, 53-оят).
Хулоса қилиб айта оламизки: Аллоҳ таоло фазли ва эҳсони билан биз мўминларга имонни севдирди, қалбимизни яхшилик билан зийнатлади. Куфр, фосиқлик ва гуноҳни бизларга ёмон кўрсатди. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин, У бизни имон йўлига ҳидоят этди. У бизга лутф этмаса эди, ҳидоятга эришмас эдик. Аллоҳ таоло адолати билан аҳли куфрни ҳидоят этмади ва уларга гуноҳни яхши кўрсатди, имонни ёмон кўрсатди. Аллоҳ таоло айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳтаоло хоҳлаганни тўғри йўлга бошлайди, хоҳлаганини тўғри йўлдан адаштиради. Аллоҳ таоло кимни тўғри йўлдан оздирса, уни тўғри йўлга йўллагувчи бўл-майди. Кимни тўғри йўлга йўлласа, уни адаштирувчи бўлмайди. Бу қазо ва қадарнинг сирларидандир. Аллоҳ таоло сўроққа тутилмайди, бандалар қилган амаллари учун сўроққа тутилади.
Аллоҳ таоло бандаларини мажбурлаб кофир ё мўмин қилиб яратмаган. Бандаларини куфр ва имонга қобилиятли шахслар қилиб яратган. Аллоҳ таолонинг сифатлари ўзгармайди. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармай, кофир бўлганни унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кофир бўлгандан кейин имон келтирса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.
Аллоҳ таоло бандаларидан баъзиларининг имон келтиришини, бошқаларининг эса кофир бўлишини уларни яратмасидан билади. Лекин Аллоҳ таоло фазли ва карами билан, фақат билгани билан ҳукм чиқармайди. Балки банда ҳисобга тортилиб, савоб ё жазо олиши учун унинг (банданинг) ихтиёри ва амали намоён, зоҳир бўлиши керак.

Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase