close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Иймон худди илон инига йиғилиб олгани каби яна Мадинага жамланади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон худди илон инига йиғилиб олгани каби яна Мадинага жамланади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон худди илон инига йиғилиб олгани каби яна Мадинага жамланади», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг «(Бирор нарса ҳақида) Сизларга индамасам, у ҳақда мендан сўраманглар!» ҳадисини «Китабул маносик»да, Муовия ва Жобир розияллоҳу анҳумонинг «Умматимдан бардавом бўлади» ва «Умматимдан бир тоифа бардавом бўлади» ҳадисларини эса «Бу умматнинг савоби боби»да зикр қиламиз.
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охир замонда иймон илон ўз инига қайтгани каби Мадинага қайтиб келади, дедилар. Бу ерда у зот Исломнинг қайтишини илоннинг қайтишига ташбеҳ қилдилар. Бу ташбеҳнинг важҳи шуки, ҳайвонлар ичида энг қочувчиси илон экан. Худди шунингдек, мусулмонлар душманларнинг азиятларидан қочиб Мадинаи Мунавварага келишар экан.
Савол: Бу ҳадисда Исломнинг Мадинага қайтиши, бошқа бир ҳадисда эса Ҳижозга қайтиши айтилган. Зоҳирий жиҳатдан бу икки ҳадис ўртасида қарама-қаршилик йўқми?
Жавоб: Бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Аввало Ҳижозга, сўнгра Мадинаи Мунавварага қайтиб келади. Ҳижозга қайтади, деган ҳадисда аввалги ҳолати, Мадинага қайтади, деган ҳадисда эса, охирги ҳолат баён қилинмокда. Яъни Ҳижозга тегишли бўлган ҳудудлар назарда тутилган. Ислом Маккада пайдо бўлди ва Мадинада тараққий топди. Шу сабаб Мадинаи Мунавварага қайтиб келади.
Бу ўринда «Мишкот» соҳиби «тезда зикр қиламиз» деган сўзни келтириб, учта ҳадисни айтиб ўтди. Аслида «Масобиҳ» соҳиби бу учта ҳадисни шу ерда, яъни «Китоб ва суннатни маҳкам тутиш боби»да зикр қилган эди. Аммо Мишкот соҳиби Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни «Китабул маносик»да, Муовия ва Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган иккита ҳадисни эса «Бу умматнинг савоби» бобида зикр қилишини айтди. Лекин «Бу умматнинг савоби» бобида фақат Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳадисларини келтирган. Жобир розияллоҳу анҳунинг ҳадисини эса келтирмаган.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase