close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳажр

“Ҳажр” луғатда ман қилиш маъносида ишлатилади. Истилоҳда маълум сабабларга кўра шахсларнинг гапи шаръий кучга эга бўлмаслиги тушунилади.

“Ҳажр” луғатда ман қилиш маъносида ишлатилади. Истилоҳда маълум сабабларга кўра шахсларнинг гапи шаръий кучга эга бўлмаслиги тушунилади.

Ҳажрнинг сабаби ёшлик, жиннилик ва қулликдир. Яъни, ёш боланинг, жиннининг ва қулнинг гапирган гапи ҳеч қандай кучга эга эмас. Мисол учун, ёш бола бирор нимани “сотдим” ёки “олдим” деса, савдо-сотиқ бўлди дейилмайди.
Ёш бола, жинни ва қул бировнинг молига етказган зарарларини тўлаб беради.
Молиявий ишлардаги эси пастлик, фосиқлик ва қарздорлик туфайли ҳажр қилинмайди.
Ўйлаб-ўйламай фатво берувчи муфтийлар, нодон шифокорлар ҳажр қилинади.
Қози қарздорни ҳажр қилмайди, лекин ҳақдорлар талаб қилса, қамаб қўяди. Аввал кўчма, сўнгра кўчмас мулкларини соттириб қарзини тўлашга мажбурлайди.
Ўғил боланинг балоғатга етиши эҳтилом бўлиш (уйқуда булғаниш) ва маний (сперма) келадиган бўлиши билан бўлади.
Қиз боланики эса эҳтилом бўлиш (уйқуда жинсий яқинлик қилинаётганини кўриб булғаниш) ва ҳайз кўриш билан бўлади.
Агар ўғил ёки қиз болада юқорида айтилган аломатлардан бири кузатилмаса, у ҳолда ҳар иккиси ҳам ўн бешга кирганда балоғатга етган ҳисобланади.
Балоғатга етишнинг энг оз муддати ўғил болалар учун ўн икки, қиз болалар учун тўққиз ёшдир.

Музаффар Комилов ва Акмал Миравазларнинг
"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase