Ҳофиз Силафий роҳимаҳуллоҳ “Муъжам ас-сафар” китобида шундай деган: “Аҳмад ибн Юсуф ибн Ном Яъмурий Байёсий менга қуйидагиларни ўқиб берди:
Нима учун меҳмонни яхши кўрмайин,
Ё уни хурсанд ҳилишдан шод бўлмайин?
Меҳмон уйимда ўзининг ризҳини ейди,
Сўнг менга ўша учун ташаккур дейди”.
Ёки ўзинг ёмон деб билган ишни ҳақир санама. Чунки баъзан мункарни кўп кўриш гуноҳ қилиш даражасида бўлади. У қалбларни таймиз (яхши-ёмонни ажратиш) ва инкор қилиш нуридан маҳрум қилади. Чунки мункар ишлар кўпайса, қалбга киради, кўзда уни кўриш такрорланади. Унинг катталиги ва ёмонлиги аста-секин қалбдан чиқиб кетади. Натижада, унинг ёмонлиги инсоннинг хаёлига келмайдиган ҳолатга етади. Унга ўрганиб қолгани учун унинг гуноҳ эканини фикр қилмайди.
Матн:
Амал билан ажабланишдан эҳтиёт бўлганингдек, илм билан безанишдан ҳазир бўл. Сендан ботинан одобни йўқ ҳиладиган нарсани ҳаргиз илмдан зоҳир бўлган деб билма.
Инсонлар маъсиятида Аллоҳ таолога итоат қил, Аллоҳтаологамаъсият (бўладиган иш)да инсонларга итоат қилма. Аллоҳ учун қилган меҳнатингдан бирор нарсани олиб қолма (доим Аллоҳ учун амал қил). Нафсингдан Аллоҳ учун бирор амалга рози бўлма, барча намозингда Унинг олдида тур(гандек бўл)*.
Нима учун намозга буйрук,
“Намозни қоим қилинглар” лафзи билан келган?
Шарҳ:
Яъни, намозингда боринг - қалбан, нафсан, ақлан унинг ҳайъати ва одоблари чуқур англаган ҳолда тургин. Мана шу Аллоҳ таоло Ўз Китобида “Намозни қоим қилинглар” лафзи билан кўп такрорланган назарда тутилган маънодир. Бу буйруқ бир марта бўлса ҳам “Намоз ўқинглар” тарзида келтирилмаган.
“Намозни қоим қилиш”нинг маъноси уни зоҳирий ва ботиний аркон ва шартлари билан мукаммал адо қилишдир. Ушбу маъно билан намозни қоим қилишнинг бир қанча самаралари бор.
Уни қоим қилиш самараларидан бири сиз унинг ҳаққини зоҳиран ва ботинан, сурат ва маъно жиҳатидан адо қилишингиздир. Зоҳирдаги шарти унинг руку ва саждаларида хотиржамлик ва хушуъ, намоз ўқувчи ўзи ўқиётган ёки имомдан эшитаётган зикр ва дуоларни чуқур ўйлаши ва тушунишидир. Ботиний шартлари эса Аллоҳдан қўрқувни ҳис қилиш, намозда Унинг олдида тургандек бўлиши, уни қанчалик катта бўлмасин, бирор нарса машғул қилмаслигидир.
Ушбу намоз даражасида Иброҳим Халилуллоҳ Роббидан ўзи ва зурриёти учун талаб қилган биринчи нарса бор эди:
“Эй, Роббим! Мени ва зурриёпгимдан (кўп фар-зандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин!”
Намознинг ушбу даражаси борлиги учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан аҳлларини намозга буюриш ва унинг машаққатларига сабр қилишни талаб қилган:
“Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат (яхшилиги) тақво (аҳли)гадир” (Тоҳа сураси, 132-оят).
Ушбу намознинг самараларидан бири, агар у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло талаб қилган кўринишда адо қилинса, у эгасини ҳар бир фаҳш нарсадан тўсади, уни ҳар бир мункар ишдан узоқ қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилган:
“ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят).
Ушбу намознинг самараларидан бири мўминни қийинчиликларни енгил санашга одатлантиради, унга хотиржам қалб ва қаттиқ азму қарор юклайди. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ишора қилади:
“Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Бақара сураси, 153-оят).
Ушбу намознинг самараларидан яна бири шуки, у хато ва гуноҳларни ўчиради. Аллоҳ сақлаганлардан бошқа хато ва гуноҳи йўқ бирор киши борми? Ҳар биримиз ушбу пок ибодатга қаттиқ муҳтожмиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Куннинг ҳар икки тарафида (яъни, эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўҳинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).
Ушбу намознинг самараларидан бири шуки, у ўз эгаси билан безовталик ва бахилликдан иборат иккиланиш ўртасига қаттиқ тўсиқ қўяди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
“Дарҳаҳиҳат, инсон бетоҳат ҳилиб яратилгандир. Қачонки, унга ёмонлик (камбағаллик ёки мусибат) етса, у ўта бардошсизлик ҳилувчидир. Қачонки, унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта ман этувчи (бахил)дир. Фаҳат намозхонлар бундан мустасно бўлган ҳолларида намозларида мунтазам (давоматли)дирлар” (Маориж сураси, 19-23-оятлар).
Шундан кейин биз намоз ўқиётган ва намози ушбу саккизта самарадан бирортасини топма-ётган бирор кишини кўрсак, биз унинг намози Аллоҳ таоло бандаларига буюрган кўринишда адо қилинмаган намоз деб айта олишимиз муқаррар. Балки унинг намози Аллоҳ таоло зикр қилган қуйидаги тоифаларнинг намозига ўхшашдир:
“(Улар) намозга турсалар ҳам дангасалик билан одамлар кўрсинга турадилар ва Аллоҳни жуда кам эсга оладилар” (Нисо сураси, 142-оят).
Аллоҳнинг фазлу карами билан бунинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.
Матн:
Аллоҳга сенга фарз қилган намозни ғайрат ва рағбат билан адо эт. Рўзангни ёлғон ва ғийбатдан саҳла. Қўшни, мискин, қариндошнинг ҳаҳҳига риоя ҳил ва аҳли-оилангга одоб ўргат.
Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан