close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
08.06.2024 15:17

Мунофиқларнинг мисоли

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Риё учун имон калималарини айтган мунофиқда ёруғлик бор эди, гўёки олов ёқиб унинг ёруғида юриб бораётган кишида олов ёниб турган вақтда ёруғлик бўлгани каби. Имондан кечганда эса оловини ўчириб қўйиб, зулматда қолган кишига айланди. Энди у тўғри йўл ҳам топмайди, буни кўра ҳам олмайди. Сўнгра Аллоҳ деди: “Аллоҳ нурларини кетказди” (Бақара, 17), яъни (риё учун) гапирган “имон”ларини кетказди. Уларни зулматда кўра олмайдиган қилиб қолдирди. Улар залолатда бўлиб, ҳидоятни кўрмайдилар. Бу Муқотилнинг қавли.

14.01.2024 15:02

Аллоҳни билиш ҳаёни беради

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Аллоҳни билиш ҳаёни пайдо қилади. Агар бу ҳаё нафсга ўтса, у хоксор бўлади ва хижолат чекади. Агар қалб Роббисидан ғофил бўлса, бундай қалбнинг нафс билан сифати юқорида тасвирлаганимиздек бўлади. Аллоҳ ва Унинг тавҳидига эътиқод билан йўғрилган қалб, турли амалларга рўбарў бўлганда ҳам барқарор туради. Зеро, бу қалбда шаҳват йўқ. Нафс эса ўзидаги шаҳват билан иккиланади, жонсарак бўлади.

18.12.2023 17:34

Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган бутларнинг мисоли Қуръонда бир чақа ёки бошоққа ҳам кучи келмайдиган қарам қулга ўхшатилади: “Аллоҳ шундай бир мисол келтирур: ҳеч нарсага кучи етмайдиган қарам қул билан Биз ўз тарафимиздан яхшигина ризқ бериб, ўша ризқдан яширин ва ошкора эҳсон қилаётган (ҳур) киши баробар бўладими?! Ҳамд Аллоҳга (хос)дир. Лекин уларнинг аксарияти (буни) билмайдилар” (Наҳл, 75).

17.12.2023 00:27

Дунё ҳаётининг мисоли

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Аллоҳ таоло деди: “Ҳақиқатан, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сув (ёмғир) бўлиб, одамзот ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат ер гиёҳлари у билан аралашиб, то ер ясаниб ва зийнатлангач, ер эгалари ўзларини унга қодир деб билган бир пайтда, ерга тунда ёки кундузи Бизнинг амримиз келиб, уни кечаги куни обод бўлмагандек (йиғиб олинган) ҳосилга айлантириб қўйганимизга ўхшайди. Тафаккур қилувчи қавм учун (Биз) оятларни шу тарзда батафсил баён қилурмиз” (Юнус, 24).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase