close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ таоло одилдир

Аллоҳ таоло бандаларига фазл ва марҳамат этувчи ва одилдир. У фазл, марҳамат этиб, гоҳо бандасига сазовор бўлганидан бир неча баробар ортиқ савоб беради. У адолат этиб, гоҳо бандага гуноҳига яраша жазо беради. У фазл этиб, гоҳо банданинг гуноҳини афв этади.

Аллоҳ таоло бандаларига фазл ва марҳамат этувчи ва одилдир. У фазл, марҳамат этиб, гоҳо бандасига сазовор бўлганидан бир неча баробар ортиқ савоб беради. У адолат этиб, гоҳо бандага гуноҳига яраша жазо беради. У фазл этиб, гоҳо банданинг гуноҳини афв этади.
Шарҳ: Аллоҳтаоло бундай марҳамат қилади:
“Аллоҳ тинчлик диёрига (хотиржамлик, саломатлик уйига) - жаннатга даъват этур ва Ўзи хоҳлаган бандаларини тўғри Йўлга (Йўллаб) - ҳидоят қилур” (Юнус сураси, 25-оят).
“Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига бир неча баробар берур” (Аллоҳ хоҳлаган қулларининг инфоқ-эҳсонини бир неча баробар қилиб қайтариб берур)” (Бацара сураси, 261-оят).
“Сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса - гуноҳ (ингиз) сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур” Шўро сураси, 30-оят).
“Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирор нарсани) шерик қилинишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур” (Нисо сураси, 48-оят).
“Фазлу карам, марҳамат Аллоҳ таолонинг йадида, уни Ўзи хоҳлаганига берур” (Ҳадид сураси, 29-оят).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Агар Аллоҳ таоло осмон ва ер аҳлини жазоласа, уларга зулм қилган бўлмайди. Агар уларга марҳамат этса, марҳамати уларнинг амалларидан яхши (ортиқ) бўлади” (бу ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят этганлар).

Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase