close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайтондан сақланиш кайфияти ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоқу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Ҳурайра розияллоқу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мўмин шайтонини худди бирингиз сафарда туясини ҳоритгани каби ҳоритади», дедилар».(Ибн Абу Дунё ва бошқалар ривоят қилган.)
Абу Абдуллоҳ деди: Мўминга шайтонлардан ҳамроҳи вакил қилингандир. Албатта, у ўшандан фақатгина Аллоҳ таоло билангина сақланади. Қачон у қалбига халақит берса, У Зотнинг маърифати ила ундан сақланади. Қачон унинг нафсига халақит берса ва шаҳватларини тайёрласа, Аллоҳ азза ва жалланинг зикри билан сақланади. Қачон унинг ишларига ва ҳолларига халақит берса, У Зотнинг исми ила сақланади. Бас, у(шайтон) доимо озиб ҳоригандир, боғланиб кишанлангандир, жеркилгандир. Туя сафарида унга ортилган юкнинг оғирлигини қийналиб кўтаради. Шу билан чарчайди, очиқади ва чанқайди. Шу билан бирга, турли ўтлокдар, лойқа ва нопок сувлар ҳам бор. Ушбу ҳолатлар туфайли озиб ҳорийди. Худди шунга ўхшаш мўминнинг шайтони ҳам унинг Аллоҳ таолога тоатини ва вафосини кўрганда чиққан аччиғининг оғирлигидан қийналади. Агар шайтон унинг таомида, шаробида, кийимида, уйқусида, мажлисида аҳволларининг тасарруфида шерик бўлишни ирода қилса, тасмия-бисмиллаҳи ила уни зажр қилади ва ўзидан қувади. Шунда шайтон зажрла четга чиққан итга ўхшаб қолади.
Банда шайтонни ўзидан қочирмоқчи бўлса, ваҳдониятни нутқ қилади. У эса, унинг учун арш ларзага келадиган олий калима бўлиб, «Лаа илаҳа иллаллоҳу»дан иборатдир. Қачон у (шайтон) уни эшитса, бўйнини эгиб ортга қочади ва ости устун бўлиб қолади. Юз ўгириб келган жойи томон қочади.
Ана ўша У Зот азза ва жалланинг қуйидаги қавлидир:
«Қачон Қуръонда Роббингнинг ёлғиз Ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб, қочурлар».(Исро сураси, 46-оят.)
Абу Жавзодан қилинган ривоятда у киши: «У(шайтон)ни қалбдан қувиш учун «Лаа илаҳа иллаллоҳу»дан кўра яхши қувадиганроқ нарса йўқ», деган. Сўнгра «Қачон Қуръонда Роббингнинг ёлғиз Ўзини зикр қилсанг» оятини тиловат қилган.
Амр ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Тавротда шундай иборани ўқиганман, «Агар сени ҳаёт кечириб илми яқийнга эришиш масрур қилса, ҳар вақтда дунё шаҳватларидан ғолиб келиш чорасини кўр. Зотан, ким дунё шаҳватларидан ғолиб келса, шайтон унинг соясидан ҳам чўчийди».
Ҳафса розияллоҳу анҳонинг озод қилган чўриси Судайса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Шайтон Умарга учраганда албатта, юзтубан йиқилади», деганларини эшитдим».(Дорақутний, Ибн Манда, Ибн Асокир ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган.)
Зайд ибн Асламдан, у отасидан, у Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтон Умарга кўчада дуч келиб, овозини эшитса, албатта, бошқа томонга йўл олади», дедилар».(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)
Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу мавзудаги мисоли, худди салтанати ва ҳайбати бор амирнинг қаршисидан бўлмағур ишлар қилгани ҳақидаги хабар етган ва душманлиги ҳам бор айбдор чиқиб қолгани кабидир. Ўйлаб кўргин, ўша айбдор у кишига йўлиққанида икки оёғи юриб кетиб ўзи йиқилиши турган гап.

Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase